Wиллиам Блаке. Яратувчи худо. 1794

Демиург, ёки Яратувчи (қадимги юнонча: Δημιουργός — «уста; ҳунарманд; яратувчи, ижодкор, бунёдкор»; қадимги юнонча: δῆμος — «ер, халқ» + ἔργον — «иш, меҳнат» сўзларидан иборат):

  1. Фалсафада (асосан Платонизмда) —коинотни тартибсиз хаосдан мукаммал ғоялар (эйдослар) асосида шакллантирган ва тартибга солган илоҳий куч.
  2. Мифиологияда — яратувчи илоҳ.
  3. Насронийликда — яратувчи маносида ишлатиладиган, Худонинг исимларидан бири.
  4. Гностицизмда — Ялдабаотнинг исимларидан бири. Моддий оламни яратган ва Олий худо, Монадага қарши чиқувчи куч[1].

Мифологияда

Мифологияда Демиург яратувчи ва кўпинча кулол, темирчи ёки тўқувчи каби қиёфаларда намоён бўлади. Лекин Демиургнинг вазифалари оддий ҳунармандчилик билан чекланмайди.

Масалан, юнон мифологиясида темирчлик худоси Гефест шундай бир қалқон яратадики, уни борлиқ тимсоли сифатида талқин қилишади[2].[

Ангело Монтиcелли. Ахилл қалқони. 1820

Фин мифологиясидаги уч олий илоҳдан бири бўлган темирчи Сеппо Илмаринен қуёш ва ойни зарб қилиб яратади. Миср худоси Хнум эса дунё ва инсонларни кулолчилик чархида ясайди. Ҳинд мифологиясидаги Вишвакарман — ҳайкалтарош ва дурадгор — илоҳий олам яратувчиси сифатида э’зозланади.

Аксарят мифологияларда Демиург образи Олий осмон худоси тимсоли билан қўшилиб кетади. Бундай худо нафақат айрим буюмлар ёки жонзотларни, балки бутун борлиқни яратади. Кўплаб мифологияларда Демиург вазифасини бир нечта худолар олиши мумкин. Турк мифологиясида демиурглар учта: Кўк Тангри, Улген ва Эрлик. Кўк Тангри борлиқни яратган бўлса[3], Улген ва Эрлик белашув тарзида ер ва жонзотларни яратишади[4].

Демиург кўпинча олий худонинг ёрдамчиси ёки унинг иродасини амалга оширувчи куч сифатида намоён бўлади.

Манбалар

  1. ↑ Гилҳус, Ингвилд Сæлид (1 Оcтобер 1984). "Тҳе гностиc демиурге—Ан агностиc триcкстер". Религион. 14 (4): 301–311. дои:10.1016/С0048-721Х(84)80010-Х.
  2. ↑ Гермаине Аужаc. Чаптер 8: Тҳе Фоундатионс оф Тҳеоретиcал Cартограпҳй ин Арчаиc анд Cлассиcал Греэcе // Сартограпҳй ин преҳисториc, анcиэнт, анд медиэвал эуропе анд тҳе медитерранеан / Ж. Б. Ҳарлей, Давид Wоодwард. — Университй оф Чиcаго Пресс, 1987. — Вол. 1. — С. 130—147. — 622 с.
  3. ↑ „Тенгрисм“. Британниcа (12-январ 2024).
  4. ↑ Çобан, Рамазан Волкан. Тüрк Митоложисинде Кöтüлüк Танрıсı Эрлик'ин İнанışтаки Ери, Тасвири ве Кöкени (Туркиш) „архив нусхаси“. 2020-йил 1-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 21-июн.