Demodekozlar
Демодекозлар (Демодиcосес) — хайвонларда учрайдиган инвазион касаллик. Касалликни Демодех авлодига мансуб 0,2—0,3 мм катталикдаги эндопаразит каналар чақиради. Касаллик итларда, қорамолда, чўчқаларда оғир кечади. Деярли барча мамлакатларда тарқалган. Каналар жун илдизларида, ёғ безларида колониялар ҳосил қилиб, дерматит, гиперкератоз келтириб чиқаради, ҳайвонлар ниҳоятда ориқлаб кетади, ёш моллар нобуд бўлиши ҳам мумкин. Соғ ҳайвонларга каналар касалларидан ва атрофдаги нарсалар орқали юқади. Қорамоллар 6 ойликдан юқори ёшда, асосан баҳор ва ёз ойларида каналар ривожланиб, терининг юза қатламига чиққан даврида касалланади. Бунда терининг бўйин, курак, кўкрак қафаси ва бел қисмларида катта юмалоқ шаклдаги, диам. 2—10 мм ли бўртмачалар ҳосил бўлади. Унинг устки қисмидан қонли йиринг , бўртма-ча босилганда эса оқиш мумсимон модда чиқади. Зарарланган жой жунлари олдин гажакланади, кейин тўкилади. Тери қалинлашади, бироқ қичимайди. Қўйларнинг асосан боши ва бўйин қисмлари жароҳатланади.
Даволаш: теринингжароҳатланган жойлари "Дерматозол", "Акродекс" аэрозоллари ёрдамида (ҳар бошга 60— 80 г) 5—7 кун оралатиб 3—4 марта дориланади; ҳар бош молга ўсимлик пиретроидларидан симбушнинг0,015— 0,02% сувдаги эмулсияси (2—4 литрдан), 0,05% эмулсияси (0,5—1,5 литрдан) сепилади (ҳар 10—12 кунда, 2—4 марта).
Олдини олиш. Д. билан касалланган ҳайвонларнинг бутун тери қоплами симбуш ёки инсектоакарицид билан яхшилаб ювилади. Бино ва нарсалар препарат билан дезакаризация қилинади (канасизлантирилади). Ҳайвонлар сақланадиган биноларда тозаликка риоя қилинади, уларни парвариш қилиш, сақлаш, озиқлантириш яхшиланади.
Ф. Ибодуллаев.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |