Демодулятор (де... ва модулясия) — юқори частотали сигналларни ток ёки кучланишга айлантириб берадиган мослама; радиоприёмник ёки симли алоқа қабул қилгичининг муҳим узели. Д.да модулясияловчи частоталар ҳосил бўлиш учун унда ночизиқли электр занжири ёки параметрлари ўзгарувчан занжир бўлиши керак. Ночизиқли элемент сифатида лампали ёки яримўтказгичли диод ёки триод қўлланади. Триод ўрнига пентод ишлатиш ҳам мумкин.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил