Demosfen
Демосфен (юн. Δημοσθένης; ЭА 384 — ЭА 322) қадимги юнон давлат арбоби, нотиқ бўлган.
| Демосфен | |
|---|---|
| Δημοσθένης | |
|
| |
| Таваллуди |
мил. ав. 384 |
| Вафоти |
мил. ав. 322 Порос |
Демосфен (Демостҳенес) (мил. ав. 384—322) — юнон нотиғи, сиёсий арбоби. Афинадаги демократик кайфиятдаги гуруҳнинг йўлбошчиси. Нотиклик санъатидан дарс берган, суд маҳкамаларида, йиғилишларда нутқ сўзлаган (61 нутқи, 56 маърузаси сақланиб қолган). Бутун умри давомида Афинанинг мустақиллиги ва Юнонистон полисларининг Македонияга қарши бирлашиши учун курашган. Македония подшоси Филиппга қарши қаратилган бир қанча нутқ сўзлаган (бу нутқлар „филиппик“ номи билан машҳур). Ҳаётининг сўнггида, душманлари таъқибига уч-раб, Афинадан қочган ва заҳар ичиб ўлган.[1]
Таржимаи ҳоли
Умрини она-ватанининг гуллаб-яшнашига бағишлаган давлат арбоби, машҳур нотиқ Демосфен эрамиздан аввалги 384-йилда Афинада ўзига тўқ оилада дунёга келди. Отасининг исми ҳам Демосфен бўлиб, қурол-яроқ устахонасининг эгаси эди.
Бўлажак нотиқ 5 ёшга тўлганида отасидан ажралди. Демосфен билан синглисига отасидан катта мерос қолди. Болаларнинг тарбияси билан уларнинг тоғаси шуғулланди. Бироқ тоғаси ҳамма бойликларни қўлга киритгач, болаларнинг тарбияси билан қизиқмади. Шунинг учун Демосфен жуда нимжон ва касалманд бўлиб ўсади.
Демосфен вояга етгач, тоғаси унга фақат қуллари, уй ва уй жиҳозларини ҳамда пулнинг маълум қисминигина бериб алдайди. Демосфен тоғасидан қолган мол-мулкни яхшилик билан қайтариб беришни сўрайди. Бироқ тоға бундан бош тортганидан кейин у қолган меросни суд орқали ундиришга ҳаракат қилади. Судда муваффақиятли қозониш учун Афинанинг давлат қонунларини яхши билиш, шу билан бирга, равон сўзлаш, даъвосининг тўғрилигига кишиларни ишонтириш керак эди. Шу сабабли Демосфен нотиқлик саънатини ўрганиш учун ўз даврининг мерос ишлари бўйича машҳур адвокат Исей мактабида таълим олишга мажбур бўлади.
Манбалар
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |