Демпинг маржаси — экспорт нархи чегириб ташланган товар нормал қийматининг товарнинг экспорт нархига фоизларда ифодаланган нисбати. Демпинг маржаси товарнинг ўртача олинган нормал қийматини барча таққосланадиган экспорт битимлари билан солиштириш асосида ёки товарнинг нормал қийматини муайян битимлар бўйича экспорт нархлари билан солиштириш орқали аниқланади. Агар товарлар ЎзРга товар келиб чиққан мамлакатдан бевосита импорт қилинмай, балки учинчи мамлакатдан экспорт қилинаётган бўлса, товар экспорт қилинаётган мамлакатдан ЎзРга сотилаётган товарлар нархи товар экспорти мамлакатидаги солиштирма нарх билан таққосланади.

Агар товарлар товар экспорт қилинаётган мамлакат орқали фақат олиб ўтилаётган бўлса ёки бундай товарлар товар экспорт қилинаётган мамлакатда ишлаб чиқарилмаса ёхуд товар экспорт қилинаётган мамлакатда уларга солиштирма нарх бўлмаса, таққослаш товар келиб чиққан мамлакатдаги нархга қиёсан ўтказилиши мумкин[1] [2].

Манбалар

  1. ↑ "Муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божлари тўғрисида" ги ЎзР Қонуни
  2. ↑ Ўзбекистон Юридик энсиклопедияси