Dendrit
Дендрит (юн. дендрон — дарахт) — дарахцимон шаклли минерал агрегатлар (баъзан кристаллар). Д. модданинг тор муҳитда тез кристалланишидан, шунингдек, минералларнинг айрим қисмларини эритма билан бир хил таъминланмай ўсишидан ҳосил бўлади. Шакли дарахт шохчаси, қирққулоқ барги ва юлдузчага ўхшаш бўлади. Бир-бирига параллел ёки қўшалоқ ўсган минерал индивидларидан ташкил топади. Д. туғма элементлар, марганец оксидлари, уранинит ва б. кўпчилик минераллар ва музда кузатилади. Ўзбекистонда гил, карбонат, қумтошларда псиломелан Д. кенг тарқалган. Баъзан псиломелан Д.ни ўсимлик қолдирган из деб нотўғри таърифлайдилар. Д. кон қидиришда даракчи ролини бажаради.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |