Дендробациллин - бактериал препарат; спора-кристалл ҳосил қилувчи бактерия — Баcиллус тҳурингиэнсис вар. Дендролимус асосида олинади. Асосан споралар ва инерт тўлдиргич (маккажўхори экстракти, оқсил ачитқи ва б.) дан ташкил топган кулранг кукун. Қуруқ ва ҳўлланувчан кукун ҳолида ишлаб чиқарилади. 1 г кукунида 60 (100) млрд. яшовчан спора ҳамда шунча заҳарли оқсил кристаллари (параспорал таналар) мавжуд. Д. кўсак қуртининг турли, айниқса 1—2 ёшдаги куртларига яхши таъсир этади. Қурт танасига Д. озуқа билан бирга киради, шунинг учун препарат пуркашни зараркунанданинг энг фаол озиқланиш даврида ўтказиш керак. Ҳаво ҳароратининг юқори бўлиши Д. самарадорлигини яна ҳам орттиради. Трактор пуркагичлари ёрдамида пуркалади. Суспензия тайёрлаш вақтида Д.га инсектицид ҳам қўшилади. 85% ли ҳўлланувчан кукуни сарф нормаси севин билан аралаштирилганда 0,7— 1,0+0,3 кг/га, иш суюклиги 200—400 л/га.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил