ZiyoSfera, erkin ensiklopediya
Денгиз илонлари (Ҳйдропҳилидаэ) — илонлар оиласи. Узунлиги 2,75 м гача. Гавдасининг кейинги қисми ва думи эшкакка ухшаб икки ёндан сиқилган. Боши кичик, йирик қалқонлар билан қопланган. Кўз қорачиғи думалоқ. Бурнидаги клапанлар бурун бўшлиғига сув утказмайди. 16 уруғи, 50 га яқин тури маълум, Ҳинд ва Тинч океанларининг тропик қисмида тарқалган. Сув остида узоқ тура олади (оғиз бўшлиғидаги капилляр қон томирлари билан қопланган пўстлоғи орқали кислород олади). Балиқ (кўпроқ угорсимонлар), баъзи турлари балиқ икраси билан озиқланади. Кўпчилиги сувда тухумдан 1—2 та тирик бола туғади, айрим турлари қуруқликда болалайди. Жуда заҳарли, заҳар кучи қуруқликда яшовчи илонларникидан ҳам кучлироқ, таъсири жиҳатдан кўзойнакли илонникига яқин. Типик вакилларидан бири икки хил рангли пеламида (Пеламус платурус) Америка соҳиллари яқинида, баъзан Япон денгизида учрайди. Д.и. сувда одамларга деярли ҳужум қилмайди.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил