Денисе Боуаҳ (талаффузи: Денис Бау 1980-йил 26-ноябрда туғилган) — илгари Денисе Фриcк номи билан танилган жанубий африкалик аёл шахматчи, халқаро аёл уста унвонига эга.

Денисе Фриcк
Мамлакат Janubiy Afrika bayrogʻi ЖАР
Туғилиши 1980-йил 26-ноябр (1980-11-26) (45 ёш)
Саравҳа Халқаро аёл шахмат устаси
ФИДЕ рейтинг 1770 (октабр 2019-йил)[1]
Юқори рейтинги 1941 (июл 2006-йил)[1]

Ҳаёти

2003-йилда Денисе Фриcк аёл ФИДЕ устаси (WФМ) бўлди, 2004-йилда эса аёл халқаро устаси (WИМ) унвонига сазовор бўлди. 2005-йилда Кейптаунда у Жанубий Африка Республикаси аёллар шахмат чемпионатида ғолибликкка эришди[2]. У Лусакада шахмат бўйича аёллар ўртасидаги Африка чемпионатида бронза медалини қўлга киритди[3]. 2011-йилда Мапуто шаҳрида шахмат бўйича аёллар ўртасидаги Африка чемпионатида Денисе Фриcк бронза медалини қўлга киритди (иккинчи медал)[4]. 2012-йилда Ханти-Мансийскда шахмат бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида дебют қилди, у ерда биринчи босқичда Ҳумпй Конеруга ютқазиб қўйди[5] 2014-йилда Виндхукда у Африканинг ФИДЕ ҳудудлараро турнирида ғолиб бўлди[6].

Денисе Фриcк Жанубий Африка нуфузини бир нечта аёллар шахмат олимпиадаларида, (жумладан 2000, 2004, 2006, 2012, 2014, 2016, 2018[7] ва 2022-йилларда[8]) ҳамда шахмат бўйича аёллар жамоавий чемпионатида[9] ҳимоя қилган. У Африка ўйинларида (2003—2011) аёллар ўртасидаги шахмат бўйича терма жамоалар турнирида уч марта иштирок этиб, жамоавий баҳсларда иккита кумуш (2003, 2007) ва битта бронза (2011) медалларини қўлга киритган, шахсий баҳсда эса кумуш медал (2011) соҳибасига айланян[10].

Денисе Фриcк мутахассислиги бўйича психолог. Фриcкнинг магистрлик диплом иши, шахматдан гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишни олдини олиш ва бу гиёҳванд шахматчиларни даволашда терапевтик воситалардан унумли фойдаланиш билан боғлиқ.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Ратинг Прогресс Чарт: Боуаҳ, Денисе“. ратингс.фиде.cом. ФИДЕ. Қаралди: 7-декабр 2021-йил.
  2. ↑ „РСА Cлосед Чамп.Wомен Жулй 2005 Соутҳ Африcа ФИДЕ Чесс Тоурнамент репорт“. ратингс.фиде.cом. 4-апрел 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-апрел 2018-йил.
  3. ↑ „2005 Африcан Индивидуал Чесс Чампионшипс“. тҳечессдрум.нет. 21-ноябр 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-апрел 2018-йил.
  4. ↑ Ҳерзог. „2011 АФРИCАН ИНДИВИДУАЛ WОМЕН´С CҲАМПИОНСҲИП“. Чесс-Ресулц.cом. 4-апрел 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-апрел 2018-йил.
  5. ↑ Wеэкс. „2012 ФИДЕ Кноcкоут Матчес : Wорлд Чесс Чампионшип (wомен)“. Марк-Wеэкс.cом. 30-апрел 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-апрел 2018-йил.
  6. ↑ Ҳерзог. „Чесс-Ресулц Сервер Чесс-ресулц.cом - Зоне 4.3 Индивидуал Чесс Чампионшипс“. Чесс-Ресулц.cом. 4-апрел 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-апрел 2018-йил.
  7. ↑ Бартелски. „Wомен'с Чесс Олймпиадс :: Денисе Фриcк“. ОлимпБасе.орг. 4-апрел 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-апрел 2018-йил.
  8. ↑ „Чесс-Ресулц Сервер Чесс-ресулц.cом - 44тҳ Олймпиад Ченнаи 2022“. чесс-ресулц.cом. Қаралди: 9-август 2022-йил.
  9. ↑ Бартелски. „Wорлд Wомен'с Теам Чесс Чампионшип :: Денисе Фриcк“. ОлимпБасе.орг. 4-апрел 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-апрел 2018-йил.
  10. ↑ Бартелски. „Алл-Африcа Гамес (чесс - wомен) :: Денисе Фриcк“. ОлимпБасе.орг. 4-апрел 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-апрел 2018-йил.

Ҳаволалар

  • Денисе Боуаҳнинг ФИДЕ даги рейтинги (арчиве)
  • Денисе Боуаҳнинг 365Чесс.cом сайтидаги шахмат ўйинлари (арчиве)