Denov
Денов — Чағониённинг машҳур қадимий шаҳри[1]. Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятидаги шаҳар (1958-йилдан). Денов туманининг маъмурий-иқтисодий маркази. Катталиги ва аҳолисининг сони жиҳатидан Термиздан кейин иккинчи ўринда туради.
Денов | |
|---|---|
| Шаҳар | |
| 38°16′01″Н 67°54′10″Э / 38.26694°Н 67.90278°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| вилоят | Сурхондарё вилояти |
| регион | Денов тумани |
| Ҳукумат | |
| • Ҳокимият | Ҳоким |
| Асос солинган | 1958-Йили |
| Аввалги номлари | Деҳинав |
| Расмий тил(лар)и | ўзбек |
| Аҳолиси (2023-йил 1-январ) |
409 500 |
| Вақт минтақаси | УТCУТC+5 |
| Телефон коди | +998 |
| Почта индекс(лар)и | 733500 |
| Автомобил коди | 75 - 79 |
|
| |

Жойлашуви
Денов шаҳри Сурхондарё вилояти, Денов туманида жойлашган. У денгиз сатҳидан қарийб 600 м баландликда Сурхондарё ва Сангардак дарёлари оралиғида жой олган.
Йўл қатнови

Денов шаҳрида темир йўл стансияси мавжуд. Деновдан Термизгача бўлган умумий масофа 156 км ни ташкил этади. Темирйўл 1929-йилда қурилган. Темирйўлнинг йўлга қўйилиши шаҳарда ишлаб чиқариш саноатининг ривожланишига туртки бўлди.
Саноати
Денов саноати қишлоқ хўжалик хомашёсини қайта ишлашга ихтисослашган. Унда пахта тозалаш, спиртли ичимликлардан шароб, мойчилик, сутчилик, мотор таъмирлаш шунингдек ғишт заводи фаолият юритади. Р.Шредер номидаги Республика боғдорчилик, узумчилик ва шаробчилик илмий тадқиқот институтиинг тажриба стансияси шу ҳудудда жой олган[2]. „Денов дендрарийси“ деб аталадиган бу масканда табиатнинг 700 дан зиёд ўсимлиги, мевали ва манзарали дарахтлар, буталар мавж уриб ётибди. Дендрарийда сиреннинг 28 хили, игнабарглилар оиласининг 22 хили, Япониядан келтирилган магнолия дарахти ва бошқалар ўсади. 1921-йилда ташкил этилган бу боғда турли жойлардан келтирилган дов-дарахтлар, буталар, ўсимликлар иқлимлаштирилади. Сўнгра вилоят бўйича экишга тавсия этилади. Айни пайтда дендрарий бебаҳо илмий лабараториядир.
Денов ўзининг саноат корхоналари билан нафақат вилоятда балки республикада муносиб ўрин тутади. Саноат корхоналари, асосан, вилоятда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган. „Деновсут“, „Сурхонозиқовқат“ аксанерлик жамяти корхоналари, пахта тозалаш, механика, арақ-вино, консерва заводлари, пахта тозалаш фабрикаси бор. Деновда ишбилармонлик ва тадбиркорликка кенг йўл очилган. Кичик корхона, фирма, ширкатлар фаолият кўрсатмоқда. Уларда 20 дан ортиқ янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Мустақиллик йилларида шаҳарда ҳунармандчиликнинг равнақига катта эътибор берилган. Бешиксозлик, сандиқсозлик, темирчилик, дурадгорлик ва шунга ўхшаш соҳалар кенг ривожланди. Ҳунармандлар айниқса сандиқсозликни санъат даражасига кўтарилган.
Аҳолиси
Сурхондарё вилояти статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2022-йилнинг 1-январида Денов туманида жами 399963 нафар киши яшаши аниқланган. Шулардан 142370 нафари шаҳар ҳудудида истеқомат қилади[3]
Географияси
Иқлими
Шаҳарда январнинг ўртача ҳарорати 2,4°, июлники эса 28,2° даражага тенг. Деновга йилига 360 мм ёғин ёғади.
Тарихи
Денов қадимги йирик савдо ва ҳунармандчилик қишлоғи ўрнида барпо этилган. У тарихий қадимий шаҳар ҳисобланади. Ёзма манбаларда ХИВ аср охирларидан „Деҳинав“ шаклида, яъни „Янги қишлоқ“ мазмунида тилга олинган. Маҳмуд ибн Вали (ХВИИ аср) нинг ёзишича, Деҳинав ажойиб бозори, катта масжиди ва хонақоси бўлган мустаҳкам қалъа шаҳар деган маънони англатган. Баъзи тадқиқотчилар Чағониён шаҳри ҳозирги Денов ўрнида бўлган, деб ҳисоблаб келишган эди. Археологлар топган маълумотларга қараганда, Чағониён шаҳри аслида ҳозирги Денов марказидан 6 км жануби-шарқда жойлашган Будроч манзилгоҳи ўрнига тўғри келади (шунингдек бошқа номи Будрочтепа). Деновнинг ҳозирги ўрнида милоддан аввалги икки минг йилликлар охирларида манзилгоҳ бўлган. Илк ва ривожланган ўрта асрларда ҳам шаҳар ҳудудидаги ушбу манзилда аҳоли нисбатан гавжум яшаган. Мўғуллар истилосидан кейин ХВ—ХВИ асрларда Чағониён-Бедрач шаҳри мавқеи пасайиб кетгач, темурийлар даврига келиб яна Деҳинав асосий марказлардан бирига айланади. Археологик топилмалар Денов қалъаси ХВ асрга оидлигини, ҳамда уни мустаҳкам қўрғон бўлганлигини тасдиқлайди. Денов қалъаси мураккаб меъморий обида бўлиб, чор атрофида хандақлар жойлашган. Қалъанинг диаметри 110 м ни ташкил этган ва қалин девор билан ўралган.

Денов ХВИИ—ХВИИИ асрларда Бухоро хонлиги таркибидаги алоҳида беклик бўлиб, карвон савдоси марказларидан бири бўлган. Шаҳарда ҳунармандчиликнинг юздан зиёд тури, асосан, кўн-чарм тайёрлаш, этикдўзлик, тўқувчилик, зардўзлик, қандолатчилик, ўйинчоқсозлик ва шунга ўхшаш бир неча турлари ривожланган. 1907-йил Деновда амирнинг солиқ сиёсатига қарши йирик халқ ҳаракати бўлиб ўтган. 1920-йил Деновда шўролар ҳокимияти ўрнатилгач кўпчиллик ҳунармандчилик устахоналари ёпилиб, шаҳарга савдо моллари келиши тўхтаб қолади. 1925-йил Денов орқали ўтувчи Термиз—Душанбе йўли қурилди. Шўролар тузуми даврида шаҳар сифатида 1958-йил ташкил этилган.
Таълим марказлари
Шаҳарда 8 та умумий таълим мактаблари, гимназия мактаби, шаҳар бизнес мактаби, болалар санъат мактаби, шунингдек, ўрта умум таълим мактабларидан ташқари, хорижий тиллар, кимё ва физика — математика лицейлари ва тиббиёт билим юрти фаолият юритади.

ва Шу жумладан Денов тадбиркорлик ва педагогика институтиҳам жойлашган [1]
Шаҳарда яна поликлиникалар, 13 та кутубхона (200 минг нусха китоб), маданият ва истироҳат боғлари, йирик стадион, деҳқон бозори мавжуд. Деновдан Ўзбекистон пойтахти Тошкентга ва яна бир қанча вилоят марказлари ва шаҳарларга мунтазам автотранспорт воситалари қатнайди. Шаҳар ҳудудида меъморий ёдгорликлардан Саид Оталиқ мадрасаси (ХВИ аср) сақланган (ҳозир мадрасани асл ҳолига қайтариш ишлари олиб борилмоқда). Унинг олд қисмидаги ҳудуд ободонлаштирилган.
Телевиденияси
Денов туманида 1992-йилда Денов телевиденияси иш бошлаган[4] ва АТР ТВ телеканалиҳам иш фаолиятини олиб борган эди.
Манбалар
- ↑ Жуманазар 2022, с. 216.
- ↑ „Денов шаҳридаги корхоналар ва ташкилотлар ро'йхати“. голден пагес. Қаралди: 08-2023.
- ↑ „Денов тумани доимий аҳоли сони“. сурхонстат.уз. СУРХОНДАРЙО ВИЛОЙАТИ СТАТИСТИКА БОСҲҚАРМАСИ (16-03-2022). 2023-йил 11-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 08-2023.
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Денов“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Д-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Адабиётлар
- „Денов“, Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг Ўзбекистон миллий энсиклопедияси: 2-жилд (Бешик — Гидрофизика). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2001 — 704-бет.
- Жуманазар А. К. Қоратош. Тошкент: Академнашр, 2022 — 512-бет. ИСБН 978-9943-8188-7-3.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |