Depo
Депо (франс. депот — омбор) — ҳара-катланувчи таркиб (темир йўл вагонлари, локомотивлар, метрополитен ва трамвай вагонлари, ўт ўчириш машиналари) таъмирланадиган корхона. Махсус (ихтисослаштирилган) ва аралаш Д.лар бўлади. Махсус Д.лар қаракатланувчи таркибнинг бирор хилини таъмирлаш учун ихтисослаштирилади (мас, вагон Д.си, локомотив Д.си ва ҳоказо). Аралаш Д.ларда электровозлар, тешювозлар, мотор-вагонли поездлар ва кранлар таъмирланади. Тошкентда вагонлар таъмирланадиган (иккита) ва тепловозлар таъмирланадиган (битта) махсус Д.лар бор. Шаҳар транспортининг ҳаракатланувчи таркиби таъмирланадиган жой сарой (парк) деб аталади (мас, троллейбус саройи, трамвай саройи ва б.).
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |