Depozitariy
Депозитарий - 1) депозитлар ишониб топширилган жисмоний ёки юридик шахс. Д. фонд бозоридаги кимматли қоғозлар (аксия, вексел, сертификат ва б.)ни жойлаштириш, сақлаш ва ҳисобга олиш, муомала ҳаракатларини қайд этиш билан боғлиқ ишларни амалга оширилади (аксиядорлик жа-миятларига, брокерлик идораларига, инвестиция фондлари ва б.га хизмат кўрсатади). Ўзбекистонда биринчи Д. очиқ турдаги аксиядорлик жамияти шаклидаги "Вақт" миллий депозитарийси 1994-йил 8 июнда ташкил қилинган. 2001-йилда Тошкент ш. ва вилоятларда 19 Д. ишлади; 2) халқаро шартноманинг асл (ҳақиқий) матнини сақлаётган давлат ёки халқаро ташкилот.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |