Депутат (лотинча: депутатус — вакил)[1] — 1) давлат вакиллик органининг сайлаб қўйилган аъзоси; Ўзбекистон Республикасида — халқнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларидаги ваколатли вакили. Уларнинг мақоми, ваколатлари, депутатлик фаолиятининг кафолатлари „Ўзбекистон Республикасида депутатларнинг мақоми тўғрисида“ Ўзбекистон Республикасининг қонунида (1995-йил 6-май) белгилаб берилган;

2) жамоа (гуруҳ) томонидан бирон-бир топшириқни бажариш учун вакил қилинган шахс[2].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ архив нусхаси, 2013-07-25да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-10-28
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил