Derek Walcott
Дерек Wалcотт (1930, Тринидад ороли, Сент-Люсия шаҳри) – тринидадлик шоир, драматург. У, асосан, Инглиз тилида ижод қилади. Маданий белги – рамзларга бой мажозий ва айни пайтда, мазмуни яққол сезилиб турадиган шеъриятида „Кема ҳалокатига учраган“ (1965), „Денгиз томчилари“ (1976), „Ёз ўртаси“ (1984) шеърий тўпламлари бош қаҳрамон – янги Одам Ато (мустамлака қуллигидан 4 аср кейин) ҳозирги сивилизация завол топаётган бир даврда, яна қайта ўзлигини топишга уринади („Улкан уй харобалари“ шеъри). Ҳозирги замонни янгича эпик (улуғвор ҳолда) ҳис этиш ва шу орқали ундаги буюк ва ўтиб кетган маданиятлар қатламларини ўзаро фарқлаш. У шеъриятининг ўзига хос хусусиятидир „Ўзга ҳаёт“ (1973) автобиографик достони, „Одамли йўловчи“ (1982) тўплами]. Унинг кўп йиллик изланишларини умумлаштирувчи „Янги Омир“ достони (1990)ни маданий тараққиётнинг ўзига хос лирик таҳлили дейиш мумкин. „Ноғоралар ва байроқлар“ (1958), „Маймунтоғдаги туш“ (1968) ва бошқа песалар муаллифи. Тарихий мавзулардаги шеърий асарлари учун Нобел мукофотига сазовор бўлган (1992)[1].
| Дерек Wалcотт |
|---|
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |