Dereli
Дерели — Гиресун вилоятига қарашли туман. Гиресун вилоятининг жанубида, Şэбинкараҳисар йўлининг 32 км наридаги Аксу водийсида жойлашган. Дерели 1926-йилда шаҳарча, 1958-йилнинг 1-апрелидан бошлаб туманга айлантирилган. Ундан аввал бу ерларда Турк ва Рум дўкончилари яшаган Дöлçукуру номли қишлоқ мавжуд бўлган.
Дерели | |
|---|---|
| Туман | |
|
| |
| Мамлакат | Туркия |
| Аҳолиси (2018-йил) |
20,405 |
| Почта индекс(лар)и | 28950 |
| Автомобил коди | 28 |
Тарихи
Баşбаканлıк Девлет Арşиви (Бош вазирлик давлат архиви)га кўра, 1500-йилларда Дöлçукуру қишлоғи Яр Алибей исмли туркман бейига тегишли бўлгани, ундан ҳар йили 400 хос оқча солиқ тўлаганлиги ёзилган. Дерели тарихи Гиресун тарихи билан чамбарчас боғлиқдир. Гиресун 1397-йили Туркман бейи Байрам Şаҳнинг невараси Эмир Оğлу Сüлейман бей томонидан эгалланган. Бу воқеадан сўнг Гиресун ва унинг атрофига кўплаб ўғуз туркман қабилалари кўчиб кела бошлаган. Манбаларда Гиресун ва унинг атрофи Куşлу Ҳан ва Зıрҳлı Ҳан исмли шахсларга қарашли бўлганлиги қайд этилган. Дерели икки қўл (Куşлуҳан ве Зıрҳлıҳан)дан келганлиги айтилади. Ўрта Осиё ва Хуросондан кириб келган ўғуз туркманлари Келкит водийси бўйлаб Şэбинкараҳисар ва Дерели жанубига ўрнаша бошлаган. Бошқа қўли эса Ҳарşит Водийсига кириб келган ва ўрнашган бўлиб, бошқа бир қисми бугунги кундаги туман атрофини ўзлаштирган. Истанбул салибчилар қўлига ўтгач, Синоп атрофида яшаган Çэпни номли ўғуз қабиласи шарққа томон силжиб, Гиресун ва Дерели атрофига кўчиб ўтган.
Дерели атрофига кўчиб келган туркманлар асосан Салжуқийлар даврида ўрнашган. 1398-йил Боязид Йилдирим бу ҳудудларни босиб олиш учун амалга оширган сафари мобайнида Cаник бейлигининг маркази Самсунни қўлга киритган. Бу воқеадан сўнг Дерели ва унинг атрофи Усмонийлар давлатига қўшиб олинган. Анқара жангидан сўнг Амир Темур бу ҳудудларни туркман бейи Ҳаcı Эмироğлу Сüлейманга топширган. У даврларда Дерели ҳудудида Оқ қўюнли ҳукмдорлари томонидан баъзи шахсларга вақф қилиб берилган тупроқлар бўлган. Дерели ва унинг атрофи Салжуқийлардан сўнг бугунги кунга қадар асосан этник туркий халқлар яшаган ҳудуд саналади. Профессор Фарук Сüмернинг „Оğузлар/Тüркменлер“ асарида 1515-йилга оид архив дафтарларида бу ҳудуд, Гиресун ва Трабзон атрофининг номланиши Вилаети Çэпни тарзида кечгани айтилади. Асарда, шунингдек, жой номларининг туркча экани, бу ерда яшовчи аҳоли асосан туркман бўлиб, Ҳожи Бектош Алининг муридлари бўлганлиги таъкидланган.
Дерели ва унинг атрофи Гиресунга қарашли қишлоқ сифатида Танзимот даврига қадар Трабзонга қарашли ҳудуд бўлган. Солномаларда Танзимот давридан кейин Караҳисар'ı Şарки (Şэбинкараҳисар) Санжоғига, кейин яна Трабзонга қарашли маъмурий ҳудуд бўлганлиги айтилади. Грузия руслар томонидан эгалланганидан сўнг мусулмон грузинлар кўчишга мажбур бўлган ва 1892-йилда Дерели атрофидаги баъзи қишлоқларга келиб ўрнашган. Туркия республикаси эълон қилингач, 1926-йилдан бошлаб Дерели Гиресунга қарашли бир шаҳарчага айланган. 1958-йил 1-апрел куни чиқарилан 7033-сонли қонунга кўра туман статусига эга бўлган.
Жойлашуви
Дерели Гиресун вилоятининг жануби, Şэбинкараҳисар йўлининг 32-километрида ер олган Аксу Водийсининг устида жойлашган. Шарқда Кеşап ва Яğлıдере, ғарбда эса Буланcак туманлари билан чегарадош. Туман „Яйлалар диярı“ (Яйловлари диёри) сифатида номи билан ҳам машҳур.
Гиресуннинг бошқа туманлари каби анча баландликда жойлашган Дерели, Карагöл-Кıрклар тоғларининг 3000 метрлик баланд ерларини ўзида жамлаган. Гиресун тоғларининг энг баланд нуқтаси сифатида билинадиган Олан Абдал Муса чўққисининг баландлиги 3331 метрдир. Ички Анадўли ўлкасига кириш Эğрибел довони орқали амалга оширилади. Туманнинг ҳудудий майдони 820 кв. км2.ни ташкил этади. Туманда ўртача ёғингарчилик миқдори 1300 мм.га қадар чиқади.
Иқтисодиёти
Туманда ҳеч қандай фабрика жойлашмаган бўлса-да, янги йирик гидроэлектростанция бунёд этилган. Сўнги йилларда қишлоқ йўлларига бетон ётқизилган.
Туманда ёнғоқ етиштириш энг муҳим хўжалик турларидан биридир. Туманнинг баъзи ҳудудлари ўрмон қишлоғи бўлганидан, ўрмон хўжалигини ривожлантириш учун ташкил этилган кооперативлар мавжуд. Бундан ташқари, катта ва кичик бошли ҳайвонлар боқилади, ширин сув балиқчилиги билан ҳам шуғулланиб келинади. Дерели туманининг тупроғи унумдор бўлишига қарамасдан, аҳолининг муттасил кўчиб кетиши сабабли қишлоқ хўжалиги билан деярли шуғилланилмайди.
Аҳолиси
| Йили | Аҳоли сони | Шаҳар аҳолиси | Шаҳар ташқариси аҳолиси |
|---|---|---|---|
| 1960[1] | 30.189 | 1.234 | 28.955 |
| 1965 | 34.269 | 2.003 | 32.266 |
| 1970 | 35.554 | 4.250 | 31.304 |
| 1975 | 35.773 | 4.188 | 31.585 |
| 1980 | 36.758 | 4.550 | 32.208 |
| 1985 | 37.248 | 4.858 | 32.390 |
| 1990 | 34.422 | 6.058 | 28.364 |
| 2000 | 27.860 | 8.124 | 19.736 |
| 2007 | 22.902 | 5.702 | 17.200 |
| 2008 | 22.124 | 5.652 | 16.472 |
| 2009 | 21.832 | 5.978 | 15.854 |
| 2010 | 21.319 | 6.043 | 15.276 |
| 2011 | 21.045 | 5.940 | 15.105 |
| 2012 | 20.875 | 5.871 | 15.004 |
| 2013 | 20.870 | 5.648 | 15.222 |
| 2014 | 20.615 | 6.847 | 13.768 |
| 2015 | 20.215 | 7.039 | 13.176 |
| 2016 | 22.840 | 9.859 | 12.981 |
| 2017 | 21.102 | 8.921 | 12.181 |
| 2018 | 20.405 | 5.549 | 14.856 |
| 2019 | 19.731 | 6.942 | 12.789 |
| 2020 | 19.369 | 6.036 | 13.333 |
Манбалар
- ↑ „"İл, İлçэ, Буcак ве Кöйлер итибарıйла нüфус"“. 2015-йил 15-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 15-апрел.