Desant
Десант (франсузча: десcенте — тушириш) — душман эгаллаган ҳудудда жанговар ҳаракат қилишга мўлжаллаб самолёт, вертолёт ва денгиз, дарё орқали туширилган ёки шу мақсадда тузилган қўшин. Бажарадиган вазифалари ва мақсади бўйича: стратегик десант, оператив (тезкор) десант, тактик десант, махсус вазифаларни бажарадиган десант, Д. тушириш бўйича денгиз десанти, ҳаво десанти, танк десанти ва бошқалар. Десант бир вақтнинг ўзида ҳам ҳаводан, ҳам денгиздан туширилиши мумкин. Ўзбекистон ҳудудидаги собиқ Иттифоқ ҳаво десанти қўшинлари 1992-йил 18-майда ЎзР Президенти фармонига мувофиқ республика тасарруфига ўтказилган.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |