Detektor
Qiyofa
Детектор (лот. детеcтор — сочувчи) — 1) радиотехникада — электр тебранишларни детектирлайдиган қурилма (қаранг Детектирлаш). Радиоэшиттириш, телевизион кўрсатувлар, алоқа, ўлчаш қурилмалари ва б.да юқори частотали модулясияланган тебранишларни модулясияланган тебраниш частоталарига айлантиради. Амплитудали, частотали ва фазали Д.ларга бўлинади; 2) зарралар ва нурларни аниқлайдиган асбоб. Мас, гамма-нурлар Д.лари, нейтрон Д.лари ва б.; 3) электр ўлчаш асбобларида — индикаторга таъсир этадиган кам қувватли тўғрилагич; 4) ёруглик (фотоэлемент) ва иссиқликни (термопара) аниқлайдиган қурилма.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |