Детрит (лотинча детритус — эзилган) — сув ҳавзаси тубига чўкадиган, сув ёки тупрокдаги майда органик заррачалар. Д. таркибига ҳайвон, ўсимлик ва замбуруғларнинг чириган қолдиқлари билан бирга бактериялар ҳам киради. Д. органик моддаларнинг давра бўйлаб айланиши (детрик озиқ занжири)да муҳим ақамиятга эга, кўпчилик пелагик ва сув тубида яшовчи ҳайвонлар — филтрловчи ва детритофаглар учун озиқ бўлади. Баъзан сувда муаллақтурадиган барча органик ва анорганик зарралар Д. дейилади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил