Децебал (Деcебалус) (?—106) - даклар йўлбошчиси (87-йилдан). Римликлар билан 89-йилда бўлган муваффақиятли урушда сулҳга эришган. Унга кўра, Рим ҳар йили дакларга субсидия (ёрдам пули) тўлаши лозим бўлган. Дакларнинг 101 — 102 ва 105 — 106-йиллардаги Рим билан урушлари муваффақияцизликка учраган, натижада даклар Римга тобе бўлиб, Д. ўзини-ўзи ўлдирган.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил