Diokletian
(Detsiydan yoʻnaltirildi)
Диоклетиан (Диоcлетианус) (243— 313/316) — қад. Рим императори (284— 305). Империядаги аҳволни яхшилашга олиб келган бир қанча ислоҳотларни ўтказган (ўзига учта тахтдош тайинлаган, империяни 4 та қисмга, бу қисмларни эса 12 диоцезларга тақсим этган; армияни кучайтириб, унинг сонини 450 минг аскарга етказган; соликларни тартибга солган ва б.). Доминат (чекланмаган монархия) тузумининг ўрнатилиши Д. номи билан боғлиқ. 303—304 йилларда христианларни қувғин қилган. Бу воқеа кейинчалик христиан ва ислом дини муқаддас китобларида акс этган (мас, Қуръони каримдаги "Каҳф" сураси). Д. номи Шарқ халқлари орасида Дақёнус шаклида ҳам машҳур.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |