Deva (buddizm)
Буддизм |
|---|
| Маданияти |
| Тарихи |
| Буддистлар |
| Мактаблар |
| Ибодатхоналар |
| Матнлар |
| Портал |
Дева (Санскрит ва Пали: देव; Монгол: тенгер, тенгер) Буддизмда самовий мавжудот ёки худо тури бўлиб, Буддаларга кўрсатиладиган даражадаги ҳурмат уларга кўрсатилмаса ҳам, одамларга қараганда кучлироқ, узоқ умр кўрган ва умуман олганда, бахтлироқ бўлиш сингари худоники каби хусусиятларга эга.
Буддист матнларида шунга ўхшаш ғайритабиий мавжудотларни англатиш учун ишлатиладиган бошқа сўзлар деватā („худолар“) ва девапутта („худонинг ўғли“) ҳисобланади. Биринчиси дева („самовийлар“) сўзи билан синоним бўлса, иккинчиси ёш ва яқиндагина ўзининг самовий оламида пайдо бўлган шундай бир қудратли мавжудотларни англатади.
Шарқий Осиё Буддизмида дева сўзи 天 (сўзма-сўз „жаннат“) ёки 天人 (сўзма-сўз „самовий одам“) деб таржима қилинади. Дева нинг аёл эквиваленти деви' баъзан 天女 (сўзма-сўз „самовий аёл“) деб таржима қилинади, масалан 吉祥天女 ёки 辯才天女 каби номларда, гарчи 天 якка ҳолда ҳам ишлатилиши мумкин.
Турлари
Дева мавжудотлар синфини ёки туғилиш сиклидаги олти йўлнинг бирини англатади. У ўтмишдаги тирикликлари давомида тўплаган фазилатлари даражасига кўра иерархик тартибда жойлаштирилиши мумкин бўлган бир-биридан жуда фарқ қилувчи мавжудотларни ўз ичига олади. Ушбу мавжудотларнинг энг қуйи синфлари ўз табиатлари жиҳатидан юқори синф деваларга қараганда одамларга яқинроқдир. Девалар ўзларининг фазилатлари тугагач, одамлар ёки учта ёвуз йўлдаги мавжудотлар даражасига тушиб қолишлари мумкин.
Девалар қайси учта дҳāту ёки коинотнинг қайси „оламида“ туғилишларига қараб учта синфга бўлинади.
Āрūпядҳāту девалари жисмоний шаклга ёки маълум жойга эга эмаслар ва улар шаклсиз медитацияда яшайдилар. Улар буни бошқа тирикликда медитацион даражаларни эгаллаб эришадилар. Улар коинотнинг қолган қисми билан ўзаро алоқада бўлмайдилар.
Рūпадҳāту девалари жисмоний шаклга эга, аммо жинсий алоқадан ва эҳтирослардан холидир[1]. Улар ер устида қатма-қат кўтарилган кўплаб „жаннатлар“ ёки дева оламларида яшайдилар. Улар асосан бешта гуруҳга бўлинади:
- Śуддҳāвāса девалари Анāгāминлар, яъни Арҳат даражасига эришиш арафасида вафот этган буддист диний амалиётчиларнинг қайта туғилишларидир (Янги маърифат топган Буддадан ўз билимини ўргатишини илтимос қилган Браҳма Саҳампати олдинги Буддадан қолган Анагами эди[2]). Улар ер юзидаги Буддизм анъаналарини ҳимоя қиладилар ва Śуддҳāвāса оламларидан ўтгач, Арҳат сифатида маърифатга эришадилар. Ушбу оламларнинг энг баланди Аканиṣṭҳа деб аталади.
- Бṛҳатпҳала девалари тўртинчи дҳйāнада эришилган осойишта ҳолатларида қоладилар.
- Śубҳакṛцна девалари учинчи дҳйāнанинг бахтиёрлигида ором оладилар.
- Āбҳāсвара девалари иккинчи дҳйāнанинг лаззатларидан баҳраманд бўлишади. Улар, шунингдек, юқорироқ деваларга қараганда пастдаги дунёга кўпроқ қизиқиш билдирадилар ва баъзан маслаҳат ва тавсиялар бериш билан ҳам шуғулланадилар.
Ушбу дева оламлари гуруҳларининг ҳар бири турли даражадаги деваларни ўз ичига олади, аммо битта гуруҳ доирасидаги барча девалар бир-бирлари билан ўзаро алоқада бўлишлари ва мулоқот қилишлари мумкин. Аксинча, қуйи гуруҳлар юқори даражадаги деваларнинг мавжудлиги ҳақида ҳам бевосита билимга эга эмаслар. Шу сабабли, баъзи Браҳмалар ўзларини ўз оламлари ва ўзларидан пастда жойлашган барча оламларнинг яратувчилари деб ҳисоблашиб, кибру ҳавога бериладилар (чунки улар бу оламлар мавжуд бўлишидан олдин пайдо бўлганлар).
Қудрати
Девалар инсон кўзи учун кўринмасдир. Дева мавжудлигини „Илоҳий кўз“ (дивяcакṣус), (Пāли: диббаcаккҳу), (Хитойча: 天眼) яъни бошқа оламлардаги мавжудотларни кўриш имконини берувчи ғайритабиий қудратни очган инсонлар сезиши мумкин. Уларнинг овозларини дивяśротрани ривожлантирганлар, яъни худди шунга ўхшаш эшитиш қудратига эга бўлганлар ҳам эшишлари мумкин.
Кўп девалар, шунингдек, пастроқ оламлардаги мавжудотларга ўзларини намоён қилишлари мумкин бўлган иллузион шаклларни яратиш қобилиятига эгадир; юқори ва паст даражадаги девалар баъзан буни бир-бирларига нисбатан қилишади.
Девалар инсонлар талаб қиладиган каби озуқага муҳтож эмаслар, лекин пастроқ даражадаги турлари овқатланади ва сув ичишади. Юқори даражадаги девалар ўзларининг ички нурлари билан озиқланадилар.
Девалар, шунингдек, катта масофаларни тезда босиб ўтиш ва ҳавода учиш қобилиятига эгадир. Пастроқ даражадаги девалар буни баъзан учадиган арава каби сеҳрли ёрдам воситалари орқали амалга оширадилар.
Манбалар
- ↑ „Будда космологияси“. 2024-йил 16-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 26-сентябр.
- ↑ Сусан Элбаум Жоотла: „Деваларнинг Ўқитувчиси“, Тҳе Wҳеэл Публиcатион Но. 414/416, Кандй: Буддҳист Публиcатион Соcиэтй, 1997
Адабиётлар
- ; Доналд С. Лопез Жр.Тҳе Принcетон Диcтионарй оф Буддҳисм. Принcетон, Неw Жерсей: Принcетон Университй Пресс, 2013 — 232–233-бет. ИСБН 978-1-4008-4805-8. Қаралди: 2015-йил 22-июн.
- Траинор, Кевин. Буддҳисм: Тҳе Иллустратед Гуиде. Охфорд: Охфорд Университй Пресс, 2004. ИСБН 978-0-19-517398-7. Қаралди: 2015-йил 22-июн.
- Норман, К. Р. (1981). "Девас анд Адҳидевас ин Буддҳисм, " Жоурнал оф тҳе Пали Техт Соcиэтй 9, 145-155