Девастация (лот. девастатио — қириш) — одам, ҳайвон ва ўсимликларда учрайдиган юқумли ва инвазион касалликларнинг қўзғатувчиларини (уларнинг ҳамма ривожланиш даврида) қириб ташлашга, йўқотишга қаратилган комплекс чоратадбирлар мажмуи. Д. усулларига дегелминтизация, кимётерапия, бактериофагия, дезинфексия, дезинвазия ва б. киради. Бунинг учун шу касаллик қўзғатувчисига нисбатан ноқулай бўлган (ички ва ташқи) муҳит, шунингдек, механик, физик, кимёвий ва биологик усуллардан фойдаланилади. Д. тўла (тотал) ёки қисман бўлиши мумкин.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил