Девид Фарамола Ония (инглизча: Давид Фарамола Ония; 5-июн, 1985-йил, Лагос, Нигерия — 13-июн, 2015-йил, Кота-Бару, Малайзия) — Нигериялик футболчи. Ҳимоячи амплуасида ҳаракат қилган.

Девид Ония
Файл:Давид Ония.пнг
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Девид Фарамола Ония
Таваллуд санаси 5-июн 1985-йил
Таваллуд жойи Лагос (Нигерия), Нигерия
Вафот санаси 13-июн 2015-йил(2015-06-13)
(30 ёшда)
Вафот жойи Кота Бҳару, Малайзия
Бўйи 180
Амплуаси Ҳимоячи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2002—2003 Динамик Лагос
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2004—2007 Нефтчи Боку ? (?)
2007—2011 Динамо Самарқанд 107 (6)
2011—2012 Бунёдкор 0 (0)
2012 Сўғдиёна 0 (0)
2012—2013 Бухоро 37 (2)
2014 Нефтчи Фарғона 0 (0)
2014—2015 Нефтчи Фарғона
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Ҳаёти ва карераси

Девид Ония 1985-йилнинг 5-июн куни Нигериянинг энг йирик шаҳри Лагосда таваллуд топган. Ёшлик йилларида маҳаллий „Динамик“ футбол клубида таҳсил олиб ушбу клуб ёшлар жамоасида ўйнаган. 2004-йилда Девид Ония Озарбайжонга отланади ва Бокунинг „Нефтчи“ клуби билан шартнома имзолайди. „Нефтчи Боку“ билан Ония икки мавсум бирга бўлган ва бир нечта норасмий ўйинларда иштирок этган.

2007-йилнинг ўрталарида Девид Ония Ўзбекистонга келади ва Самарқанднинг „Динамо“ клуби сафига қўшилади. Тез орада „Динамо Самарқанд“ сафида Девид Ония жамоанинг энг етакчи ўйинчиларидан бирига айланади ва жамоа асосий таркибидан муқим жой олади. У тезда Самарқандлик футбол мухлислари томонидан ҳурмат қилинади ва уларнинг энг севимли футболчиларидан бирига айланади. Умумий ҳисобда Девид Ония „Динамо Самарқанд“ сафида тўрт ярим мавсум ҳаракат қилиб 107 та ўйинда майдонга тушади ва 6 та гол уришга муваффақ бўлади. Ония „Динамо Самарқанд“ сафида бўлганининг сўнгги йилларида жамоа сардорига айланади.

2011-йилнинг охирида Девид Ония Тошкентнинг „Пахтакор“ клуби сафига қўшилгани ҳақида хабарлар тарқалади, бироқ тез орада Ония „Пахтакор“ сафини тарк этади. 2012-йилнинг бошида Девид Ония яна бир Тошкент клуби — „Бунёдкор“ билан шартнома имзолайди, бироқ мавсум бошланишида клуб билан шартномани бекор қилади[1]. Ўша йили Девид Ония ярим мавсум Жиззахнинг „Сўғдиёна“ клуби сафида ўйнайди. 2012-йилнинг иккинчи ярмини ва бутун 2013-йил мавсумини Ония „Бухоро“ сафида ўтказади. „Бухоро“ сафида Ония 37 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлади.

2014-йилнинг бошида Девид Ония Фарғонанинг „Нефтчи“ клуби билан шартнома имзолайди, бироқ тиббий кўрикдан муваффақияциз ўтиб Олий Лига ўйинларида ўйнашдан маҳрум бўлади. Ўша йилнинг ёзида Ония яна бир бор тибиий кўрикдан муваффақияциз ўтади ва У билан „Нефтчи Фарғона“ шартномани бекор қилади.

Ўша йилнинг кузида Девид Ония Малайзиянинг „Т Тим“ клуби билан шартнома имзолайди. 2015-йилнинг 13-июн куни Девид Ония „Т Тим“ сафида „Келантан“ жамоаси билан бўлиб ўтаётган ўртоқлик ўйинининг 60-дақиқасида ҳушини йўқотади ва тезда маҳаллий касалхонага етказилади, бироқ ҳушига келмай касалхонада вафот этади[2].

Оиласи

Девид Ония Самарқандлик Любов исмли рус қизига уйланган эди[3]. Уларнинг Энжел исмли қизалоқлари бор эди. Девид Ониянинг ота-онаси ва қариндошлари Нигерияда истиқомат қилишади[3].

Манбалар

  1. ↑ «Бунёдкор» аимс то провиде бест фор плаерс, 2016-03-11да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2015-06-19
  2. ↑ Нигерийский футболист потерял сознаниэ во время матча и умер в болнице
  3. ↑ 3,0 3,1 Интервью с Дэвидом Ония, 2015-09-24да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2015-06-19

Ҳаволалар