Девнинг уяси (Девнинг г'ори)

Девнинг уяси, Девнинг г'ори (Қорақолпоқчада - Дáwдин уясı). Қорақалпог'истон Республикаси Бўзатов тумани Қусқанатов тоғ тизмаларидан бирида "Девнинг уяси" деган ғор бор. Бу жой туман марказидан 15 км масофадаги Қусқанатовнинг жанубида жойлашган. Ғорнинг узунлиги 8-10 м, эни 1,5-2 м, баландлиги эса 4-5 м атрофида.

Бу жой ҳақида маҳаллий аҳоли ўртасида кўп вақтдан бери бир нечта ривоятлар айтилиб келади. Г'орга кириш жойи атрофидан тахминан 3 метр баландликда жойлашган. Г'орга киргандан сўнг ё'л бурилиб, қисқариб боради ва юқорига қараб давом этади. Маълумотларга кўра, ҳозирги кунда г'орнинг давоми вақт ўтиши билан ёғин-сочин ва қор таъсирида бузилиб, ўрни кўмилиб қолган бўлиши мумкин.