Девон — давлат бош идораси. 1) Сосонийларпан Хусрав И Ануширвон даврида шоҳга ҳисобот берувчи амалдорлар ва уларнинг идораси. 2) Арабларда халифа Умар (ра) даври (634—644)да давлат даромадларининг турли ҳукмрон доиралар уртасидаги тақсимоти ва қушинга маош тўлаш руйхатлари, шунингдек, ана шу рўйхатлар сақланадиган жой. Умавийлар ва аббосийлар даврида эса халифалик ҳамда ўрта асрларга мансуб қатор бошқа ислом мамлакатларида Д. ал-хирож — солиқ-молиявий идора. "Д." истилоҳи бўлак ҳукумат муассасаларига нисбатан ҳам қўлланган. 3) Наршахий келтирган маълумотларга кўра, Сомонийлар давлати, асосан, унта девон ёрдамида идора этилган; булар — вазир девони (девони вазир), молия ишлари девони (девони муставфий), давлат ҳужжатлари девони (девони расоил ёки девони иншо), соқчилар бошлиғи девони (девони соҳибшурат), хат-хабарлар мутасаддиси девони (девони соҳиббарид), сарой иш бошқарувчиси девони (девони мушриф), давлат хос мулклари девони (девони амийд улмулк), муҳтасиб девони, вақфлар девони (девони вақф), адлия ишлари девони (девони қози). Булардан вазир девони бош бошқарув маҳкамаси бўлиб, давлатнинг маъмурий, сиёсий ва хўжалик тартиботи унинг бевосита назорати остида тутиб турилган, барча Д. бошликлари вазирга итоат этган. Салжуқийлар, хоразмшоҳлар ва мўғуллар даврида ҳам сомонийлар замонидаги давлат. тузилиши, асосан, сақланиб қолган. Темурийлар даврида эса ва-зир девони — девони олий, молия ишлари девони — девони мол, соқчилар бошлиғи девони — девони тавочи, давлат хос мулклари девони — девони амлок, адлия ишлари девони — девони ёрғу деб аталган. Қолган Д.лар аслича қолган. Бу тартиб шайбонийлар даврида ҳам, асосан, сақланган. Аштархонийлар ва манғитлар ҳукмронлик қилган йилларда эса давлат бошқаруви тартиботи бирмунча мураккаблашган. Молия ишлари — девонбегийи калонга, мушрифнинг вазифалари — кўкалтошта, муҳтасибники — рсшсга топширилган. ХВИ—ХВИИИ асрларда ҳам кўпгина Д.лар давлат бошқаруви тизимида сақланиб қолган. Чунончи, Бухоро, Хива ва Қўқон хонликларида давлат Д.лар ёрдамида идора этилган. Россия Хива хонлиги устидан протекторатлик ҳукмронлиги (ХИХ аср 2-ярми)ни ўрнатгач, хонлик фа-олиятини назорат қилиш мақсадида 7 кишидан иборатД. таъсис этган, унинг аъзоларидан 3 киши чор маъмуриятининг , 3 киши (хон, девонбеги ва меҳтап) хонликнинг вакили бўлган. Хон Д. раҳбари ҳисобланган; Ўзбекистон мустақилликка эришгач (1991), давлат бошқаруви номланишининг тарихий шакллари тиклана бошлади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ, Ўзбекистон Президенти ижро этувчи ҳокимият девонини тузади ва унга раҳбарлик қилади. Президент девони мустақил давлат ҳокимияти идораси эмас, шу боис, у мажбур этувчи императив ваколатларга эга бўлмай, бевосита кундалик бошқарув билан шуғулланмайди. Мазкур девон Президент самарали фаолият юритишини таъминлаш мақсадида таъсис қилинади. 4) Туркияда улуғ вазир, муфти ва б. баъзи амалдорлардан иборат султон хузуридаги мажлис. 5) Молдова ва Валахия господарлари ҳузуридаги Давлат кенгаши (мазкур князликлар 1859-йил ўзаро бирлашгунга қадар). 6) Шарқдаги баъзи ҳозирги замон ислом мамлакатларида Д. маъмурий ва адлия ишлари билан шуғулланувчи ҳукумат муассасалари.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил