Deymos
Деймос (юн. деимос — даҳшат) — Марс табиий йўлдошларидан бири (иккинчиси Фобос). Америка астрономи А. Холл 1877-йилда кашф этган. Диаметри тахминан 15 км га тенг . Марсдан узоклиги 23460 км. Марснинг иккала йўлдоши ҳам унга яқин жойлашгани учун уларни кузатиш жуда қийин. Иккала йўлдош ҳам жуда кичик (11,6 ва 12,8 юлдуз катталигида). Марс йўлдошлари унинг экватор текислигида ҳаракатланади. Д. Марс атрофини 1 сутка 6 соат 17 мин. да бир марта туда айланиб чиқади. Космик аппаратлар ёрдамида олиб борилган текширишлар Фобос ва Деймос нинг сиртлари кратерлар билан қопланганлигини, уларнинг ташқи кўрини-ши бирон-бир геометрик шаклни эслатмаслигини кўрсатди.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |