Deytron
Qiyofa
Дейтрон (дейтон) — водород изотопи (дейтерий) ядроси; 2Н, Д ёки д билан белгиланади. Атом ядролари ичида энг оддийси, икки нуклон (1 протон ва 1 нейтрон) дан тузилган. Дейтроннинг масса сони А= 2, заряди З= 1. Массаси 2,014102 атом массаси бирлигига тенг; нуклонларнинг боғланиш энергияси Е6ог = 2,22452±0,00010 МеВ, электр моменти (2,738+0,014)-Ю-27 см2, магнит моменти с=0,857411±0,000019 ядро магнетонпген, тўла спини ж=ҳ. Протон ва нейтронни дейтронда ядро кучлари тутиб туради, боғланиш энергияси кичик, шунинг учун дейтрон хоссаларини ўрганиб, бошқа ядроларнинг хоссалари ҳақида тўлиқ маълумот олиш мумкин. Ядро рексияларида кўплаб қўлланади.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |