Диабаз (франс. диабасе) — тўла кри-сталланган, асосли вулкан жинси. Кимёвий ва минерал таркибига кўра базалтга яқин. Д., асосан, плагиоклаз, авгит ва б. минераллардан ташкил топган. Ранги қорамтир, яшилсимон-қора. Таркибида иштирок этган минералларга қараб амфиболли, бронзитли, биотитли Д.ларга бўлинади. Д. қия энкайган чўкинди тог жинслари областларида бор, шунингдек, вулкан лавалари ва туфларида кенг тарқалган. Силл, дайка, лакколит, ертомир ва б. шаклларда учрайди. Кавказ, Қрим, Сибир регионлари ҳамда Германия, Англия, АҚСҲ, Франсия ва б. мамлакатларда куп. Ўзбекистонда Чатқол ва Қурама тоғларида Д. дайкалари ҳолида тарқалган. Йўлга териладиган тош сифатида ва қуйма тош буюмлар тайёрлашда ишлатилади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил