Diagramma
Диаграмма (юн. диаграмма – чизма, расм, шакл) – муайян миқдорлар (температура, босим ва бошқа) ўртасидаги боғланишни график тарзда ифодалаш (яққол кўрсатиш) усулларидан бири. Масалан, статистикада маълумотларни геометрик шакллар (текисликлар, чизиқлар, доиралар ва бошқа) ёрдамида ифодаловчи чизмалар мажмуи. Диаграммада ўлчов бирлиги (фоиз, кг, г ва бошқа) миқдорнинг турига қараб танланади. Масалан, оғирлик (масса) т, кг, г ларда, температура градус (даража) орқали ифодаланади. График диаграммалар – рақамли маълумотларни визуал кўриниши бўлиб инсон миясига маълумотлар турлари ва уларнинг категориялари ўртасидаги муносабатни осонроқ тушунишга ёрдам беради.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |