Dializ
Диализ (юнонча: „диалйсис“ — ажратиш) — коллоид системалар ва юқори молекулали бирикмаларнинг эритмалари таркибидаги куйи молекулали моддаларни яримўтказгич мембраналар (кичик молекула ва ионларни ўтказиб, коллоид заррачалар ҳамда ионларни ва макромолекулаларни ушлаб қоладиган пардалар) ёрдамида йўқотиш. Диффузия қонунларига асосланган. Диализаторларда олиб борилади. Оддий диализатор дистилланган сув сақланадиган идиш (3) ва сувга ботиб турадиган шиша силиндр (1) дан иборат. Шиша силиндрнинг оғзи очиқ бўлиб, туби парда — мембрана (2) билан тўсилган. Силиндрга тозаланадиган коллоид эритма қуйилади. Идишдаги сув силиндр деворларини ювиб, муттасил оқиб туради. Коллоид эритманинг ион ва молекулалари силиндр тагидаги пардадан ўтиб, сувнинг ион ва молекулалари билан алмашинади. Бу жараён жуда секин ўтади. Ионларнинг диффузияланиш жараёнини электр майдон таъсирида тезлаштириш мумкин. Электр диализатор диализланадиган системаларни электролитлардан тозалашни бир неча ўн марта тезлатади. Диализ саноатда турли моддаларни тозалашда ишлатилади. Масалан, сунъий толалар и.ч.да (гемицеллюлозадан ишкррни ажратиш), желатинани тозалашда, шунингдек, фармацевтик препаратлар тайёрлашда қўлланади.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |