Diametr

Диаметр — (юнонча диаметрос — кўндаланг) айлана марказидан ўтувчи ватар. Шу ватар узунлиги (икки радиусга тенг).
Диаметр (юнонча. диаметрос — кўндаланг ўлчам) — айлана ва доиранинг марказдан ўтувчи (яъни энг катта) ватари. Радиуснинг иккиланганига тенг бўлган бу ватар узунлиги ҳам диаметр дейилади. Диаметр тушунчаси бошқа фигуралар учун умумлаштирилади. Масалан, р радиусли айлана ёки шар диаметри 2р га, эллипс ва эллипсоид диаметри уларнинг катта ўқига, квадрат ва кубники диагоналига тенг бўлади. Аналитик геометрияда конус кесими (иккинчи тартибли чизиқ)нинг диаметри бирор йўналишга параллел ватарлар ўртасидан ўтувчи тўғри чизиқ бўлади. Эллипс ва гиперболанинг Д.и уларнинг марказидан ўтувчи, параболанинг Д.и эса унинг ўқи ва ўқига параллел борувчи тўғри чизиқдан иборат[1].
Яна қаранг
Манбалар
| Математикага оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |