Диапозитив (қуа... ва лотинча поситивус — мусбат) — шаффоф асос (шиша пластинка ёки плёнка) га туширилган оқ-қора ёки рангли фотографик тасвир. Уни эпидиаскоп билан экранга тушириш ёки ёриққа тутиб кўриш мумкин. Одатда, фотопластинка ва фотоплён-кага туширилган Д. кўп тарқалган, у ўқув мақсадларида, илмий анжуманларда турли тасвирларни намойиш қилиш учун ишлатилади. Бир мавзуни ифодаловчи бир неча Д. диафилм деб аталади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил