Диаскоп (юн. диаскопео — синчиклаб қарайман), диапроектор — шаффоф тасвирни кўриш ёки уни катталаштириб экранга тушириш учун ишлатиладиган оптик-механик қурилма. Расмлар, чизмалар ва ҳоказо (диапозитив, диафилм, микрофотонусхалар) Д. ёрдамида экранга туширилади. Филмоскоп Д.нинг бир тури ҳисобланади. Маърузалар пайтида тасвирларни на-мойиш қилиш учун фойдаланилади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил