Did
Дид (эстетикада) — ҳаёт ва санъатнинг барча соҳаларида инсоннинг эстетик ҳодисаларни фарқлаш, тушуниш ва баҳолаш қобилияти. Д. узоқ ижтимоийтарихий тараққиёт, меҳнатнинг турли соҳаларидаги тажрибалар натижасида вужудга келади. Д.да шахс, гуруҳ ва халқнинг оламга эстетик муносабати тажрибаси инъикос этилиб, уни ҳар бир киши турли йўллар билан ўзлашти-ради, ўз индивидуал эстетик фаолияти билан бойитади. Д. инсонга хос фазилат. У юксак ёки паст, кенг ёки тор, чекланган ёки чекланмаган, нозик ёки саёз бўлиши мумкин. Д.нинг юксак ёки пастлиги бирор нарса ёки ҳодисага берилган баҳо, билдирилган муносабатда сезилади. Д. инсоннинг табиат, жамият, ҳаёт ҳақидаги тасаввурлари ҳамда кечинмалари даражасини билдиради. Д. — инсоннинг тарихан шаклланиб, ўзгариб турувчи маънавий салоҳиятлари кўринишидир. Муайян ижтимоий-тарихий ҳодисалар, турли даврлар силсиласи Д.нинг мазмуни ва куринишига уз таъсирини ўтказади. Табиат, жамият, санъат ва инсондаги гўзалликни хунукликлик, нозикликни қўполликдан, яхшини ёмондан ажрата билиш эстетик Д. ҳарактери ва даражасини кўрсатади. Эстетик Д. миллий ва умуминсоний хусусиятларга эга. Миллий хусусиятлар тайин тарихий шароит ва анъаналар билан, умуминсоний хусусиятлар эса башарият маънавий мероси билан боғлиқ. Ҳис-туйғусиз, маънавий кечинмасиз эстетик Д. амал қилмайди. Эстетик Д. муҳокамасида мавҳум тафаккур эмас, маънавий туйғулар, ёрқин ҳис-ҳаяжонлар биринчи ўринда туради. Эстетик идрок жараёнида, яъни бирор нарсанинг эстетик қий-матини белгилашда инсоннинг аклий ва ҳиссий салоҳиятлари биргаликда қатнашсада, ҳиссий мушоҳада асосий аҳамият касб этади. Ҳар кимнинг Д.и ҳар хил бўлади. Шунинг учун Д. йўналишини ҳар бир кишининг гўзаллик ҳақидаги тушунчаси белгилайди. Д. инсоннинг фақат муомала маданиятинигина эмас, жамиятдаги муайян маънавий даражасини, камолотини ҳам кўрсатади.
Д. инсоннинг касби, жинси, ёши, маданияти билан узвий боғлиқ. Д.сизлик — меъёрни бузиш, уни билмаслик ва унга амал қилмасликдир. Қўполлик ва бачканалик Д.сизлик аломатидир. Ин-сон Д.и туғма эмас. У тарбия оркали такомиллашиб ва тараққий этиб бо-ради. Юксак ва сомом эстетик Д.га эга бўлиш кишининг ҳам маънавий, ҳам руҳий бойлигидан далолат. Эстетик Д.и такомиллашган ва тарбия кўрган одамнинг маданий савияси юксак, ахлоқий қиёфаси гўзал, ақлий ва ҳиссий кечинмалари чуқуррокдир. Инсоннинг санъат асарларига муносабати бадиий Д.да намоён бўлади. Бадиий Д. инсоннинг адабиёт ва санъат асарларини тушуниб етиш, баҳолай олиш ва улардан завқлана билиш салоҳиятини кўрсатади. Д.ни шакллантириш ва ривожлантириш — эстетик тарбиянинг вазифасидир.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- Маҳмудов Т., Мустақиллик ва маънавият, Т., 2001.
Тилаб Маҳмудов.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |