Дидиэр Дрогба — футболчи. Ҳозир Канаданинг Монреал Импакт клубида ўйнайди. Дидиэр Дрогба Фил Суяк Соҳилилик энг таниқли инсонларидан бири ҳисобланади. Футболчилик фаолияти давомида кўплаб ютуқларга эришган футболчи терма жамоаси билан бирор бир йирик мусобақада ғолиб чиқа олмади.

Диде Дрогба
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Дидиэр Йвес Дрогба Тéбилй
Таваллуд санаси 11 март 1978-йил
Таваллуд жойи Абиджан, Дидиэр Дрогба Кот-д'Ивуар
Бўйи 189 см
Амплуаси Ҳужумчи
Лақаби Тито
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Дидиэр Дрогба Монреял Импакт
Рақами 11
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1989-1991

1991-1993

1993-1997

1997-1998

Аббевилле

Ваннес

Леваллоис

Ле-ман
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1998-2002

2002-2003

2003-2004

2004-2012

2012-2013

2013-2014

2014-2015

2015-

Ле-ман

Гуингамп

Марсел

Челси

Шанхай Шенхуа

Галатасарай

Челси

Момреал Импак

(64 (12)

45 (20)

35 (19)

226 (100)[1]

11 (8)

37 (15)

28 (4)

0 (0))
Миллий терма жамоа
2002- Кот-д'Ивуар (97 (62))
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Болалик йиллари

Кот-д’ивуар миллий терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланмиш Дидиэр Дрогба 1978 йил 11 март куни Абиджан шаҳрида таваллуд топган. Абиджан мамлакатнинг порт шаҳарларидан бири саналади. Оиласи ҳамда дўстлари уни Тито деб чақиришарди. Бунинг ҳам ўзига хос сабаблари бор. Онаси собиқ Югославиянинг президенти Иоспип Титога бўлган ҳурмати сабабли ўғлини ҳам шундай атаган.

Франсияга биринчи ташрифи

Тито биринчи марта беш ёшида хорижга чиқиш насиб этган. Франсияга, профессионал футболчи бўлган тоғасининг олдига йўл олган Дрогба уч йил мобайнида оиласидан узоқда яшади. Ўша вақтларда Титонинг ота-онаси Абиджандаги банкларнинг бирида фаолият олиб боришарди. ўзлари мамлакатдан ташқарига чиқишмагани боис, ўғлининг Франсияга жўнаб кетишига қаршилик қилишган. Аммо тоғаси Мишел Гоба ота-онасини бу саёҳат Тито келажагига ижобий таъсир кўрсатишига ишонтира олди. Хориждаги уч йил мобайнида тоғаси билан клубдан-клубга кўчиб юрган Тито бу орада мактабдаги ўқишларини ҳам бир четга суриб қўйгани йўқ. Аммо таъсир қилгани рост. Ниҳоят саккиз ёшида яна оиласи даврасига қайтган ҳужумчи ортда қолган йиллар давомида Брест, Данкир ва Ангоулеме шаҳарларида истиқомат қилди. Уч йиллик айрилиқдан кейин ортга қайтган Тито, яна дўстлари ва оиласи билан бирга бўлди. Япогун сикоги шаҳарчасида Дрогба ва унинг дўстлари турли хил машина паркларида бўш қолган кенг жойларда тўп тепиш билан шуғулланишарди. Улар бундай майдонларни ўзлари учун стадион сифатида қабул қилишган эди.

Футболга илк қадамлар

1989-йил Кот-д’ивуар давлати жиддий иқсодий инқирозга юз тутди. Бу ҳолатда мамлакатда иш топиб, оила боқиш ҳар қандай кишига қийинчилик туғдирарди. Шу жумладан, Дрогбалар оиласи ҳам бу вазиятдан чиқиш йўлларини ахтара бошлашди. Ўғлининг келажагини ўйлаган ота- она Дидиэни франсияга, тоғасининг ёнига ўқиш учун жўнатишади. Бесанконда ўқшни ва ёзишни ўрганган Тито Данкирга қайтади. Франсиянинг шимолий вилоятида ўзининг дастлабки клубига а'зо бўлган ҳужумчи фаолиятини ўнг қанот ҳимоясида бошлаган. бу ҳолат тоғасига ёқмагани учун жиянига дакки берганди: «Орқада нима қиляпсан. футболда ҳимоячилар «чақилувчи» вазифасини бажаради. мухлислар эса бор э'тиборини «чақувчилар»га қаратишади». Мишел Гобанинг бу сўзлари Дрогбага та'сир қилиб, Дидиэр ампуласини ўзгартирди. шу тариқа у майдонда марказий ҳужумда тўп сура бошлади.

Ота онасининг футболга қаршилиги

Франсияда тоғаси билан истиқомат қилган ҳужумчи шаҳарларда яшади. 1991 йил веннесга келиб тўхтади. Бу шаҳар Дидиэнинг ота-онасига ҳам ёққан бўлиб, ўг'ли шу ерда ўқишини давом эттиради. Аммо бир қатор муаммолар ҳам келиб чиқади. Кўчишлар оқибатида мактабдаги ўқишларини тўлиқ давом эттира олмаган Тито ўзидан кичик ёшли болалар билан таҳсил олишга мажбур бўлади. Бундан жаҳли чиққан ота-онаси унга футбол ўйнашни та'қиқлаб қўяди. Натижада тоғасининг қизи Криза билан Поитерсда ўқишни давом эттиради. 1993 йил Дрогбалар оиласи Париждаги Антони шаҳарчасидаги янги уйга кўчиб ўтади.

Фаолият

Манбалар