Дифенил, фенилбензол (С6Н5)2 — ўзаро боғланган иккита фенил радикалидан ташкил топган рангеиз кристалл модда. Суюқланиш температураси 71°, қайнаш температураси 255°, зичлиги 1156 кг/м3 (25°). Сувда эримайди, спирт, эфир, бензол ва бошқа органик эритувчиларда яхши эрийди. Д. термик баркарор модда. Саноатда бензоддан пиролиз йўли билан олинади. Лабараторияда дифенил бензол ёдидга натрий ёки мис таъсир эттириб, шунингдек, аро-матик бирикмаларни пероксид кислоталар таъсирида оксидлаш усули билан олинади. Д. бўёқлар и. ч.да муҳим ярим хом ашё ҳисобланади. Унинг дифенилоксид билан аралашмаси иссиқлик ўтказувчи модда сифатида ишлатилади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил