Дифтонг (юн. с11рИ1Ноп§о8 — қўш товушли, қўш овозли) — бир бўғин ҳосил қилувчи 2 фонетик унсур (ун-ли)дан ташкил топган мураккаб унли; шу жиҳати билан монофтонгяанг фарқ қилади, унсурларнинг бири бевосита бўғин ҳосил қилади, иккинчиси эса унга эргашиб келади ва бўғин ҳосил қилувчи ҳисобланмайди. Пасаювчи (биринчи унли бўғин ҳосил қилади) ва кўтарилувчи (иккинчи унли бўғин ҳосил қилади) Д.лар ўзаро фарқланади. Д. кўпинча немис, инглиз, испан, франсуз, хитой каби тилларда учрайди. Туркий тилларда, хусусан, ўзбек адабий тилида бундай унлилар йўқ, фақат ўзбек тилининг қипчоқ лаҳжаларида (масалан, Ғаллаорол лаҳжасида) Э. унлисининг Д.лашуви кузатилади.

Адабиёт

  • Рсшетов В.В., Шоабдураҳмо-нов 111., Ўзбек диалектологияси, Т.. 1978; Реформацкий А.А., Введение в яз1коведсние, М., 1998.