Ўз даврининг етук диктаторлари
Совет Иттифоқи,Бошқарув даври,1924-йилдан — 1953-йилнинг умрининг сўнгги лаҳзаларигача,
Иосиф Сталин
Olmoniya bayrogʻi Германия,Бошқарув даври,1933-йилнинг,30-январидан  — 1945-йилни 30-апрелгача ,
Адолф Гитлер
Italiya bayrogʻi Италия,Бошқарув даври,1922-йилнинг,31-октябридан — 1943-йилни 25-июлигача,,
Бенито Муссолини
Ispaniya bayrogʻi Испания ,Бошқарув даври,1939-йилнинг 1-апрелидан — 1975-йилни 20-ноябригача,
Франсиско Франко1969-йилда
Xitoy bayrogʻi Хитой,Бошқарув даври,1943-йилнинг 20-мартидан — 1976-йилни 9-сентябригача,,
Chili bayrogʻi Чили ,Бошқарув даври,1973-йилнинг 11-сентябридан -1990-йилни 11-мартгача ,

Диктатор (лотинча: диcто сўзидан олинган бўлиб — буюраман, сўзлайман, амр қиламан) деган маъноларни беради. Ушбу сўз остида кўпгина маънолар тушунилади ва кенг маънода уч гуруҳга бўлинади шунингдек:

  • Диктатура тартиби мавжуд бўлган давлатларда, давлат қонунларининг фавқулодда тайинланган ва маҳдудияциз ҳокимиятдаги аҳамиятга молик шахс, давлат арбоби.
  • Қадимги Рим Республикаси даврида(Эрамиздан аввалги В аср — И асрнинг иккинчи ярми)сенатнинг қарорларига асосан ҳусусий таҳликали вазиятларда (ҳарбий таҳликалар ва хавфсизлик) узоғи билан 6 ой муддатга консул этиб тайинланган салоҳиятли шахс.
  • Қаттиққўл ва ягоналик ҳисини туяётган раҳбар, давлат идораларида ҳамда миллат тассаруфидаги маҳдуд ҳокимиятга эга бўлган шахс.

Ўзбекистон миллий энсиклопедияси маълумотларига кўра қуйидагиларни англатади[1]:

  • 1) Қадимги Римда юқори лавозимдаги шахс. Урушда ва мамлакат ичида давлат учун катта хавф туғилган, жуда мушкул фавқулодда вазиятлар юзага келган пайтларда тайинланган. Диктатор айни бир вақтда олий фуқаролик, ҳарбий ва суд ҳокимиятига эга бўлган. Қонун чиқарувчи ҳокимият ҳам диктаторнинг қўлида бўлган, у ўзига қарши қаратилган ҳар қандай, ҳатто қонуний хатти-ҳаракатлардан ҳам қўрқмаган. Диктаторлик лавозимига аввал фақат патрицийлар, мил. ав. 356-йилдан эса плебейлар ҳам қўйилган. Мил. ав. И асрда муддациз диктатура ҳам бўлган (Сулла, Сезар ва б.нинг диктатураси);
  • 2) чекланмаган ҳокими-ятга эга бўлган якка ҳукмрон шахс, ҳокими мутлақ;
  • 3) кўчма маънода — ўз хоҳиш-иродасини бошқаларга мажбуран қабул қилдирувчи шахс.

Тарихдаги назар

Қадимги Римда диктаторлик мансабига тайинланиш навбатида ушбу масалалар вазифа сифатида қўйилган: "Фавқулоддаги сенатконсултант " атамаси билан, бир хил вақтларда эса сенат деб юритилган ҳамда консуллик йўналиш мақсадига халқ томонидан шундай тариф берилган: „Майлига консуллар файз олиб келсин яъни давлат бу ҳаробазордан чиқиши учун“ ва шу мансабга (яъни консулликга) тайинлаган инсон ушбу анъаналарга қаътий риоя қилиши ва бузмаслик шартлари билан сайланилган. Кейинчалик консулларни диктатор атамаси билан урф бўлиб халқ орасида жуда тез тарқалади. Шу билан бирга диктаторларни бир қисмини ликтор атамаси билан ҳам аташган лекин кейинчалик бу сўз диктатор сўзи билан бир хил маънода юритилиб ўзини аҳамиятини йўқотади ва изчиллик даражаси диктаторлик сатҳидан кескин тушиб кетади. Диктаторлар ликторларга нисбатан оддий фуқаролик муносабатини юритишишган ҳамда барча фуқароларнинг ва уларнинг ҳаёти- ўлими, халқ минбаридан ташқари барча инсон ҳуқуқлари устидан ҳукм чиқариш ҳуқуқига эга бўлишган. Диктаторликга тайинлангандан сўнг ёрдамчи сифатида „коммицлар (йиғинлар) саркардаси“ лавозимини ташкиллаштирилган. Диктатор ўз ўрнида давлат ҳокимиятининг барча устуворлигини соҳиби бўлиб уни бу мансабга тайинланишида ҳар доим ҳарбий ҳавфсизликни таъминлаш учун сайланилган. Таҳминан эрамиздан аввалги ИВ асрда диктатор оммавий халқ йиғинларида (Коммиция) қатнашиш ҳуқуқига ҳам эга бўлмаган. Одатан диктаторлар омма олдида консуллардан кейинги ўринни эгаллаган мансаб соҳиблари бўлишган. Биричи бор эраимздан аввалги 356-йилдан диктаторлик мансабига фақатгина патрисиялар(маъноси халқ отаси деган атамани беради) ҳамда плебейлар (Тўлдирувчи деган маънони беради) лоиқ деб кўрилиб ва баъзи вақтларда анъаналар воситачиси сифатида халқ томонидан сайланилган. Кейинги Қадимги Рим таъриҳига назар ташласак бу ерда ўзининг чегараланмаган ҳокимият устида қаттиқлик билан ҳукм сурган Сезар ва Сулле шулар жумласидандир. Диктаторлик мансаби ўзи билан бир вақтда монарҳия оқими билан ҳамоҳанглик қилиб ва эрамиздан аввалги 44 йил Марк Антоний томонидан ушбу мансаб бекор қилинган.

Янги даврдаги қайта туғилиш

Янги даврда(асосан Франсиядаги инқилобдан сўнг) ушбу атама қадимий тушунчаларнинг қайта ўрганилиш қаторида ва фавқулоддаги вазиятларда чегараланмаган ҳокимият устида бўлиш асосида ўзининг кенг доирасини шакллантирди. Бу сўз хорижий луғатларда 1954-йил олимлар томонидан бир неча аниқликлар киритилиб ва шу маънолар келтирилган: „Қайсидир бошқарма ёки ҳўжалик соҳасида чегараланмаган даражада ҳукмронлик қиладиган кимса“ яъни бу ерда диктаторлик яккаҳонликни талаб қиладиган ҳокимият томонидан ташкиллаштирилади. Чегараланмаган ҳукмронлик англатмайдики диктатор ягона ҳамда давлат ички муаммоларини яккаҳон тартиблигида ҳал қилишига изн бермайди ва жисмоний жиҳатдан бу мушкул. Диктатор давлат ичидаги тақсимланган органлар ва олий ҳокимиятни ўзининг кўрсатмалари билан иш юритишига ундаши ёки мажбур қилади. Янги даврнинг ва ҳозирги замонамизнинг вақт кўрсаткичлари ва мамлакатлар орасида диктаторлик шарафига эга бўлган инсонлар талайгина ва булар ўз ўрнида : Адолф Гитлер, Бенито Муссолини, Франсиско Франко, Антониу ди Салазар, Николаэ Чаушеску, Аугусто Хосе Рамон, Пиночет Угарте, Ким Ир Сен, Мао Цзедун, Пол Пот, Иди Амин, Мобуту Сесе Секо, Жан-Бедел Бокасса, Саддом Ҳусайн ва бошқалар.[манба керак]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар