Diktor
Диктор (лот. диcтор — сўзловчи) — радио ва телевидение да микрофон олдида, телекамера қаршисида тайёр матнни ўқувчи шахс. Д. хушовоз бўлиши, диксияси кучли ва тил нор-маларини пухта билиши зарур. Д.ликка нутқи, овози, қобилиятига қараб танлов йўли билан қабул қилинади. Ўзбекистонда Д.лик касб сифатида 1924-йил ажралиб чиқди ва ривож топа бошлади. Д.лик санъатининг такомиллашуви ва тажрибанинг ошиб бориши натижасида Д. ижросининг ҳарактери (оғзаки нутққа яқинлашув, гапиришда катта эркинлик, дадиллик ва б.) ҳам ўзгара борди. Мустақилликдан сўнг Ўзбекистонда Д.лик санъати алоҳида тус олди. Д.ларнинг матнга қарамай эркин, шу билан бирга жуда чиройли ва равон тилда гапириши кўзга ташланади. Ҳозир турли мавзудаги эшиттиришларни Д.лар билан бир қаторда журналистлар ва б. касб эгалари ҳам жуда қизиқарли ва ҳар бири ўзига хос тарзда олиб бормоқдалар. Мирқодир Мақсумов, Туйғуной Юнусхўжаева, Ўктам Жобиров, Насиба Иброҳимова, Насиба Қамбарова, Галина Мелникова, Раҳматилла Мирзаев, Баҳри Соатқулова, Раъно Жўраева, Қодир Тожиев, Мирзоҳид Раҳимов каби Д.лар танилган.
Кинода — филм матнини ўқиб, воқеани шархловчи киши. Одатда, экранда кўринмайди, фақат нутқи кинотасмага ёзиб олинади. Кўпинча муаллиф матни Д.га ишониб топширилади. Баъзан кинооператор, реж., ссенарий муаллифининг ўзи ҳам Д.лик қилади („Тожихон билан учрашувлар“, „„Тошкентда бир қиз яшайди“ филмлари ва б.). О. Хўжаев, Р. Ҳамроев, С. Саидов, А. Рафиқов каби актёрларнинг кинодаги Д.лик фаолияти алоҳида аҳамиятга моликдир.
Моҳина Аширова.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |