Dilbar Ismoilova
Дилбар Обидовна Исмоилова (1938-йил 11-август, Тошкент) – Ўзбекистон халқ артисти (2003). Зайнаб Садриеванинг қизи. Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган (1961). 1958—1987-йиллар Ҳамза театрида, 1987-йилдан Ўзбек давлат драма театрида актриса. „Холисхон“ (Ҳамза) спектаклидаги Зуҳра унинг саҳнада яратган илк образидир. Ўз ижоди давомида лирик, драматик характердаги турли образлар яратган: Қамарабону (Б.Авазов, „Фурқат“), Камола (Р. Тагор, „Ганг дарёсининг қизи“), Гули (Уйғун, И. Султон, „Алишер Навоий“), Нури (Ойбек, „Қутлуғ қон“), Маргарита (А. Дюма, „Ажал минораси“), Ойимжаҳон (К. Яшин, „Бухоро“), Лутфи (Саид Аҳмад, „Келинлар қўзғолони“), Анвара, Рисолат (Ўлмас Умарбеков, „Қиёмат қарз“, „Шошма, қуёш“), Увайсий (Туроб Тўла, „Нодирабегим“), Хонзода (Ҳамза, „Бой ила хизматчи“), Байла (Пиримқул Қодиров, „Юлдузли тунлар“), Мастура сатанг (Ҳамза, „Паранжи сирлари“), Гонериля (Уилям Шекспир, „Қирол Лир“) ва бошқа образларни жонлантирган дубляж санъати усталаридан. У „Ганга ва Жамна“, „Ҳур қизлар“, „Анна Каренина“, „Морена Клара“, „Муҳаббат қаҳваси“, „Гвадалаупе“ ва бошқа филмларда бир неча қаҳрамонга овоз берган. „Дўстлик“ ордени билан мукофотланган (1998)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |