Dildorbek Rahmonov
| Дилдорбек Ўринбоевич Раҳмонов | |
|---|---|
| рус. Рахманов Дилдарбек Урунбаевич | |
| Таваллуди |
11.03.1941 |
| Фуқаролиги |
|
| Турмуш ўртоғи | Матлюбахон Умарова (27.04.1952)[1] |
| Болалари | Дилафруз (10.02.1971), Дилмурод (9.01.1973), Наргиза (18.06.1976), Насимий (6.07.1978)[2], Дониёр (5.12.1982), Нозима (23.06.1985) |
| Отаси | Ўринбой Раҳмонов - жамоат арбоби, Бобур номли Ўш Давлат академик ўзбек мусиқали драма театрининг асосчиси артисти, журналист ва шоир. |
| Онаси | Турсунхон Тўйчибоева 1918 - 19.05.1954 Андижон шаҳрида туғилган. |
Дилдорбек Раҳмонов (1941) — Қирғизистон жамоат арбоби, Бобур номли Ўш Давлат академик ўзбек мусиқали драма театрининг артисти, журналист ва шоир[3].
Ҳаёт йўли
Дилдорбек Ўринбоевич Раҳмонов' 1941 йили Ўш шаҳрининг Шайхлар маҳалласида туғилган. Отаси Бобур номли Ўш Давлат академик ўзбек мусиқали драма театрининг асосчиси ва артисти, Ўшда таниқли жамоат арбоби Ўринбой Раҳмонов бўлган[4].
1957 йили Қўқон тайёрлов идорасида оддий ишчи бўлиб ишлаган. 1958-1960 йиллари ўрта мактабни, ҳар хил тайёрлов курсларини ва ҳайдовчиликни тамомлаб, 1960 йили армия сафига кетиб, 1963 йил декабрида келди ва 1964 йили Ўшдаги политехника олийгоҳининг кечки ва сиртқи бўлимига ўқишга кирди. 1963-1993 йилгача ҳайдовчи, актёр, катта методист, мастер, прораб, ПТО муҳандиси, омбор мудири, бош муҳандис, фотокорреспондент, халқ назоратчиси лавозимларида ишлаган. 1993-2002 йилгача ишбилармонлик билан шуғулланган.
2002 йилдан нафақага чиққан, 2003-2004 йиллари ҳожига Макка ва Мадинага бориб 42 кун тавоб қилиб келган.
Дилдорбек Раҳмоновнинг Ўш шаҳрининг қадимги тарихи ва унинг турғунлари хақидаги 50 дан ошиқ мақолалари ва шеърлари газеталарда нашр этилган. Бўш вақтида шеърлар ёзади[5].
Дилдорбек ҳожи Раҳмоновнинг кинофилмларда ижро этган роллари: „Қирғизфилм“ киностудиясининг „Кўча“ (1972 йил) бадиий филмида эпизодик рол, "Қурмонжон Додхо" (2014-йил, филм режиссори Садик Шер-Нияз) бадиий филмида ўзбек чол роли[6]. Турмуш ўртоғи Матлюбахон Умарова „Ўзбекфилм“ киностудиясининг „Темур Малик“ (1970 йил) режиссор Латиф Файзиев кинофилмида эпизодик рол ўйнаган.
Дилдорбек Раҳмонов Ўш шаҳрининг Бобур номли театрида ижодий фаолияти: 1957-1958 йиллар, 1963-1968 йиллар. Томошабинларга қуйидаги ўйнаган бош ва эпизодик роллари ёққан: "Равшан ва Зулхумор"даги жарчи, „Отелло“даги 1-сенатор, „Алданган қиз“даги Ғани бош роли, „Пушаймон“даги бош роли, „Ёрилтош“даги лашкарбоши, „Орзигул“, „Адолат“, „Фарҳод ва Ширин“, „Лайли ва Мажнун“, „Тоҳир ва Зуҳра“, Аваз Ўтар песасидаги роллари. Бундан ташқари кўплаб ролларни ўйнаган ва консерт дастурларида иштирок этган.
Дилдорбек Раҳмонов кўплаб фахрий ёрлиқлар билан тақдирланган. 3 ўғли ва 3 қизи, 22 та невараси, 2 та чевараси бор[7].
Филмография
| Йил | Ўзбекча номи | Ҳақиқий номи | Роли |
|---|---|---|---|
| 1972 | Кўча | Кочо | Эпизод |
| 2014 | "Қурмонжон Додхо" | "Курманжан датка" | Ўзбек чол |
Дилдорбек Раҳмоновнинг Ўш шаҳар Бобур номли театр саҳнасида роллар ижро этган асарлар рўйхати
- 1957 йил-Собир Абдулла „Алпомиш“, Самад Вурғун „Юлдуз“.
- 1958 йил-Ҳамид Олимжон „Ойгул билан Бахтиёр“, Шатров „Революция номи билан“.
- 1963 йил-Муҳаммаджон Хайруллаев „Фарзанд“, Абдулла Қаҳҳор „Тобутдан товуш“, Яҳёхон Маматхонов „Мели ҳаббону Наби товон“.
- 1964 йил-Аҳмад Бобожон „Ғазал фожиаси“, Бойсеитов, Шанғитбоев „Жон қизлар“, В.Шекспир „Отелло“, Қосимали Жонтўшев „Шайтон қиз“, Прем Чанд „Нимми“.
- 1965 йил-Соҳиб Жамол „Гули сиёҳ“, Зиннат Фатхуллин „Ёшликда берган кўнгил“, Қосимали Жонтўшев „Тоғ бургути“, Иззат Султон „Бургутнинг парвози“.
- 1966 йил-Иззат Султон „Номаълум киши“, Собир Абдулла „Гул ва Наврўз“, Чингиз Айтматов „Момо ер“, Уйғун „Парвона“.
- 1967 йил-Алишер Навоий „Дилором“, Адҳам Раҳмат „Абдулла Набиев“, Ўткир Рашид „Қудалар“, Қосимали Жонтўшев „Мўйловли қиз“.
- 1968 йил-Абдулла Қодирий „Меҳробдан чаён“, Анатолий Сафронов „Пазанда куёвга чиқди“, Мирзабек Тўйбоев „Янги келин“, Бекниёзов, Исмоилов „Икки ўт орасида“, Абдуғани Абдуғафуров „Пушаймон“.
Шунингдек кўплаб консерт дастурларида иштирок этган.
Ёзган китоби
- „Ўш ва Ўратепа шаҳарларини бошқарган мингбошилар авлодидан Раҳмоновларнинг тарихи“, 420 б, Ўш шаҳри, 2016-йил[8].
Манбалар
- ↑ Персоны Центразии, 2016-03-03да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2016-01-05
- ↑ Персоны Центразии, 2016-03-04да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2016-01-05
- ↑ Актёрская династия, 2015-02-03да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2015-02-03
- ↑ Рахмонов, Д. [[1] „Они стояли у истоков“]. ЭхоОша (2011-йил 11-июн). Қаралди: 20 сентября 2015.
- ↑ „Дилдорбек Раҳмоновнинг шеърлари“. 2016-йил 13-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 11-феврал.
- ↑ Персони Центразии, 2016-02-22да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2016-01-05
- ↑ Биографии знаменистостей
- ↑ „Библиографический каталог“. 2018-йил 8-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 17-январ.
Ҳаволалар
- Персони Центразии (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-02-22 санасида архивланган)
- Биографии знаменистостей
- Актёрская династия
- Они стояли у истоков
- Дилдорбек Раҳмоновнинг шеърлари(Wайбаcк Мачине сайтида 2016-02-15 санасида архивланган)
- Дилдорбек Раҳмоновнинг шеърлари(Wайбаcк Мачине сайтида 2016-04-18 санасида архивланган)
- Всемирная мултиязичная сет националних библиотек[сайт ишламайди]
- Дилдорбек Раҳмонов (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-08-24 санасида архивланган)
- Рахмоновлар авлоди
- Дилдорбек Раҳмонов - Қирғизистон жамоат арбоби, Ўш ўзбек театрининг артисти, таниқли журналист ва шоир