Dilkushod
Бу мақола викилаштирилиши керак. (2024-10) |
Дилкушод (русча: Дилкушад) — Ўзбекистон Республикаси Андижон вилояти Хўжаобод туманига қарашли шаҳарча. 2009-йилда шаҳарча мақоми берилган.[1]
| Шаҳарча | |
| 40°35′50″Н 72°40′32″Э / 40.59722°Н 72.67556°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| вилоят | Андижон вилояти |
| туман | Хўжаобод тумани |
| Ҳукумат | |
| Илк эслатилиши | Бобурнома |
| Аввалги номлари | Лоткан тепа |
| Қачондан бери шаҳарча | 2009 |
| Иқлим тури | илиқ |
| Расмий тил(лар)и | ўзбек |
| Миллий таркиб | ўзбек, қирғиз |
| Конфессиявий таркиб | Мусулмон |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Телефон коди | +998 |
| Почта индекс(лар)и | 171401 |
| Автомобил коди | 60 |
|
| |

Дилкушод сўзи форсча ‘‘Дилни шод этувчи‘‘ маъносини билдиради. Дилкушод Андижон вилоятининг жануби шарқий қисмида жойлашган. Сўлим Дилкушод Ором, Карнайчи, Манак, Ордай каби қишлоқлар билан чегарадош. Битта катта автомобил йўли ўтган. Дилкушоднинг этник таркиби хўжалар, ўзбеклар ва қирғизлардан иборат. Қишлоқ шарқида Карматоғ тоғи мавжуд. Қишлоқнинг жануби ғарбида Чилустун тоғлари мавжуд бўлиб бу қишлоқни баҳор мавсумида туристик зонага айлантиради. Дилкушод энг сўлим ҳудуддир. Сабаби қишлоқ тоғлар архипелагида жойлашгани учун, ҳаво сиркулацияди жуда фаол. Атрофдаги қишлоқларга қараганда анча совуқ иқлимга эга. Қишлоқга сув шарқдан Оқбўйра дарёсидан, Қирғизариқ орқали келади. Аҳолиси давлат муассасалари, катта ва кичик корхоналар, хусусий тадбиркорлик, енгил саноат соҳасида ишлайди. Чорвадор ва деҳқончлар ҳам бор. Шунингдек Дилкушод қишлоғида етиштирилган гилослар дунёнинг турли давлатларига, Европа Россия ва Қозоғистонга экспорт қилинади. Қишлоқда битта мактаб (4-мактаб), битта давлат МТМ, кўплаб хусусий МТМлар ҳамда оилавий поликлиника бор. Аҳолиси 15 000 дан ортиқ (2025) [2]
Манбалар
- ↑ ПОСТАНОВЛЕНИЕ КАБИНЕТА МИНИСТРОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 13.03.2009 г. Н 68 О ДОПОЛНИТЕЛНИХ МЕРАХ ПО СОВЕРШЕНСТВОВАНИЮ АДМИНИСТРАТИВНО-ТЕРРИТОРИАЛНОГО УСТРОЙСТВА НАСЕЛЕННИХ ПУНКТОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
- ↑ Сапарниязова, З; Сапарниязова, Р (2022-05-30). „Рақамли технологиянинг та‟лим беришдаги о„рни“. Ренессанс в парадигме новаций образования и технологий в ХХИ веке. № 1. 283–284-бет. дои:10.47689/инноватионс-ин-эду-вол-исс1-пп283-284. ИССН 2277-3010.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |