Дилор, бета дигидрогетахлор (С]0Н7С17) — экинларни зараркунанда ҳашаротлардан ҳимоя қилишда қўлланадиган кимёвий препарат (ичдан таъсир қиладиган инсектицид). Ним сарғиш тусли, 80% ли ҳўлланувчи кристалл кукун ҳолида ишлаб чиқарилади. Хлорорганик препаратларга чидами бўлмаган кусак қуртига, беда ва қанд лавлагида узунтумшуқ қўнғизларга, сабзавотчиликда Колорадо қўнғизига қарши қўлланади. Вегетация даврида пуркалади. Сўнгги ишлов картошка ҳосилини йиғишдан 20 сутка, қанд лавлаги, сабзавотлар, пахта теримидан камида 30 кун илгари ўтказилади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил