Зиёсферада исми Дилшод ва фамилияси Ҳамроев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Дилшод Илҳом ўғли Ҳамроев (русча: Хамроев, Дильшод Ильхом оглы; 11-июл 1995-йил, Навоий) – Ўзбекистонлик собиқ футболчи, дарвозбон позициясида ўйнаган. ФИФА У-20 Жаҳон чемпионати 2015 ва АФC У-23 Осиё чемпионати 2018 мусобоқалари иштирокчиси.

Дилшод Ҳамроев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Дилшод Илҳом ўғли Ҳамроев
Таваллуд санаси 1995-йил 11-июл (1995-07-11) (31 ёш)
Таваллуд жойи Навоий Ўзбекистон
Амплуаси Дарвозабон
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Фаолиятини якунлаган
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2013—2015 Қизилқум 0 (0)
2016 Обод 21 (-34)
2017 Бунёдкор 0 (0)
2017 →  Навбаҳор 4 (-5)
2018 Сўғдиёна 14 (-21)
2018—2020 Навбаҳор 5 (-6)
2021 Динамо Самарқанд 1 (-2)
Миллий терма жамоа
2014—2015 Ўзбекистон У-20 6 (0)
2016—2018 Ўзбекистон У-23 8 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Дилшод Навоий футболи мактаби тарбияланувчисидир. Футболчилик фаолиятини 2013-йилда „Қизилқум“ клубида бошлаган. 2016-йилги мавсумда Тошкентннинг „Обод“ клуби билан шартнома имзолаган. 2017-йилги мавсум олдидан Тошкентнинг бошқа бир жамоаси, „Бунёдкор“ клуби билан шартнома имзолаган. 2017-йил 3-август санасида Наманганнинг „Навбаҳор“ клуби таркибига Бунёдкор жамоасидан ижара асосида ўтган[1]. 2018-йилги мавсум олдидан Жиззахнинг „Сўғдиёна“ жамоаси таркибига ўтган. 2018-йилги мавсум ёзги трансфер ойнасида „Навбаҳор“ клуби билан шартнома имзолаган[2]. 2020-йилги мавсум якунида шартномаси якунига етган Ҳамроев „Навбаҳор“ жамоасини тарк этган[3][4]. Икки ярим мавсум давомида „Навбаҳор“ клуби таркибида 5 та ўйинда иштирок этиб 6 та гол ўтказиб юборган. 2021-йилги мавсум олдидан Ўзбекистон Про лигаси иштирокчиси Самарқанднинг „Динамо“ жамоаси билан шартнома имзолаган. 2021-йилги мавсум ёзги трансфер ойнасида „Динамо“ жамоаси тарк этган ва кейинчалик профессионал футболда кўриниш бермаган[5].

Терма жамоа

Дилшод бир қатор ёш тоифаларида Ўзбекистоннинг асосий дарвозабонларидан бири бўлган[6]. 2015-йилги ФИФА У-20 Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон У-20 терма жамоаси шарафини ҳинмоя қилган[7]. 2018-йил Хитойда ўтказилган АФC У-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси таркибида иштирок этган ва чемпионликби қўлга киритган[8].

Ютуқлар

Халқаро

Манбалар

Ҳаволалар