Dima Bilan
Дима Билан | |
|---|---|
|
Билан 2021-йилда | |
| Умумий маълумот | |
| Таваллуди |
Виктор Николаевич Белан 24-декабр, 1981-йил |
| Жанрлар | Р&Б, Поп |
| Фуқаролиги |
|
| Амплуа | Қўшиқчи |
| Веб-сайт | www.биландима.ру (рус.) |
Дима Билан (русча: Дима Билан; туғилган пайтидаги исми Виктор Белан, русча: Виктор Белан, 24-декабр 1981-йил, Карачай-Черкессия) – россиялик поп артист. Эуровисион 2006 танловида Невер Лет Ёу Го қўшиғи билан Россияни тақдим этган ва иккинчи ўринни эгаллаган. 2008-йилда Дима Билан такроран Россиядан Эуровисионга Белиэве қўшиғи билан вакил бўлиб борган ва бу сафар биринчи ўринга сазовор бўлган[1][2][3].
Ҳаёти
Дастлабки йиллар
1981-йил 24-декабрда Уст-Жегута (Қорачай-Черкес Республикаси) шаҳрида туғилган. Бир йил ўтгач, оила Набережне Челнига, яна 5 йилдан сўнг – Майский шаҳрига (Кабардино-Балкар Республикаси) кўчиб ўтган, у ерда Виктор Белан 9-синфгача ўқиган ва ўрта маълумотни 1-сонли мактабда тугатган. Бешинчи синфда у мусиқа мактабига ўқишга кирган ва у ерда аккордеон синфини тугатган. Турли мусиқа танловлари ва фестивалларида қатнашган. „Молодиэ голоса Кавказа“ танловида биринчи ўринни эгаллаган. Хонанда ўзи учун Дима исмини танлаган, чунки Дмитрий Биланнинг бобосининг исми бўлган, қўшиқчи уни жуда яхши кўрган. Болалигидан қўшиқчи уни Дима деб аташларини хоҳлаган.
Дима Билан 1998-йилда Москвага болалар ижодиёти ва Юрий Энтин ҳамда Давид Тухмановнинг биргаликдаги ишининг 30 йиллигига бағишланган фестивалида иштирок этиш учун келган. Виктор Белан Жозеф Кобзондан диплом олган.
Қўшиқчи 2000—2003-йилларда Гнессин номидаги давлат мусиқа коллежида таҳсил олган. Мутахассислиги: академик вокал ёки классик қўшиқчилик.

Дискографияси
Албомлари
- Ночной Хулиган (Ночной хулиган) – 2003
- На Берегу неба (На берегу неба) – 2004
- Время-река (Время-река) – 2006
- Против правил (Против правил) -2008
Сингллари
- Я тебя помню (Я тебя помню) – 2005
- Это била любов (Это била любов) – 2006
- Нот Тҳат Симпле – 2005
- Ти должна рядом бит (Ти должна рядом бит) – 2005
- Невер Лет Ёу Го – 2006
Манбалар
- ↑ Расмий веб-сайт
- ↑ Дима Биланнинг халқаро клуби (расмий), 2008-04-03да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2008-05-25
- ↑ Дима Билан муҳлисларининг уюшмаси
| Мусиқачи ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |