Динг Линг (хитойча: 丁玲; 1904-йил 12-октябр — 1986-йил 4-март) — ХХ асрнинг энг машҳур хитойлик аёл ёзувчилардан бири[1]. У 1951-йилда адабиёт бўйича Совет Иттифоқининг Сталин номидаги иккинчи мукофотига сазовор бўлган.

Динг Линг
Асл исми 丁 玲
Таваллуди 12-октябр 1904-йил
Вафоти 4-март 1986-йил(1986-03-04)
(81 ёшда)
Касби ёзувчи
Болалари Ҳу Сиаопин

Ёшлиги

Динг Линг ва эри Ху Епин 1926-йилда

Динг Линг Ҳунан провинсиясининг Линли шаҳрида зодагонлар оиласида туғилган. Отасидан уч ёшида етим қолган. Ёлғиз она ўқитувчилик қилиб машаққат билан фарзандларини тарбиялаган. Динг Линг кейинчалик болалик хотираларидан келиб чиқиб, онасининг бошидан кечирганларини „Она „ номли романида тасвирлаган. У уч юздан ортиқ асарлар муаллифидир. Онасидан матонат сабоғини олган бўлажак адиб ёшлигиданоқ фаол бўлган[2]. Динг Линг 1920-йилда оила урф-одатларини бузган ҳолда амакиваччасига турмушга чиқишдан воз кечиб, Шанхайга қочиб кетди. У 1986-йил 4-мартда Пекинда вафот этган.

Динг Лингга Шен Конгвен ва шоир Ху Епин каби замонавий ёзувчиларнинг таъсири юқори бўлган. Энг машҳур ҳикояларидан бири 1927-йилда нашр этилган “София хонимнинг кундалиги“дир. Унда ёш бир аёлнинг бахциз ҳаёти, синовларга бой муҳаббати тасвирланган. Бу асарнинг яратилишига 1920-йилларда Хитойда пайдо бўлган „Янги аёл“ ҳаракати бевосита таъсир қилган. 1931-йилда коммунистлар билан алоқадорликда айбланган Ху Епин қатл этилади ва бунинг таъсирида Динг Линг чап қанот ёзувчилар лигаси фаолиятига қўшилади.

Сиёсий фаолияти

Динг Линг, 1930-йиллар

Коммунистик инқилобий ҳаракатда айбланган Динг Линг 1933-йилдан 1936-йилгача Гоминдан ҳукумати томонидан уч йил муддатга уй қамоғига олинган. Бироқ у ердан қочиб кетиб, Юнан коммунистик базасига қўшилган. Маълум вақтдан сўнг Хитой адабиёти ва санъати уюшмаси директори бўлиб ишлайди. У „8-мартдаги фикрлар“ номли мақоласида партиянинг аёлларга бўлган муносабатини, эркакларнинг аёлларга нисбатан беписанд қарашини аёвсиз танқид остига олади. Лекин мақола Мао Цзедун ва партия раҳбарияти томонидан қаттиқ қоралангани учун Динг Линг ўз қарашларидан воз кечишга мажбур бўлган.


Унинг 1948-йилда ёзилган „Сангган дарёсида порлаган қуёш“ романида қишлоқлардаги ер-сув ислоҳотининг салбий оқибатлари баён қилинган. Бу асари учун 1951-йилда адабиёт бўйича Сталин мукофотига сазовор бўлган.


Айтишим мумкинки, агар менда Ғарб адабиёти таъсири бўлмаганида, эҳтимол, ўз асарларимни ёза олмаган бўлардим. Руҳий изтиробга тушган пайтларим Лотин Америкаси ва Африка адабиётини ўқиб тасалли топдим, дейди ёзувчи ғарб адабиёти ҳақида тўхталаркан.


Тўпламлари

  • Зулматда. 1928-йил.
  • Ўз жонига қасд қилиш кундалиги. 1928-йил.
  • Аёл. 1928-йил.
  • Ёзги таътил пайтида. 1928-йил.
  • Сув. 1930-йил.
  • Тунги учрашув. 1930-йил.
  • Касалхонада. 1941-йил.
  • Динг Линг асарлари. 6 жилд. 1982-йил.
  • Вейҳу . 1930-йил.
  • Муқин, Она 1930-йил.

Адабиётлар

  • Хитой ёзувчилари Динг Линг иштирокидаги ёзув ҳақида . Эд. Артур Сзе. (Тринитй Университй Пресс, 2010).
  • Албер, Чарлз Ж. Ёлғонни қучоқлаш: Динг Линг ва ХХРдаги адабиёт сиёсати. Wестпорт, CТ: Праэгер, 2004. 1 нусха.
  • Барлоу, Тани, „Динг Лингнинг „Онаси“даги жинс ва ўзига хослик.“ Замонавий Хитой адабиёти 2, 2 (1986): 123-42.
  • Барлоу, Тани, Хитой феминизмидаги аёллар масаласи. Дурҳам, Дюк университети нашриёти, 2004. 1 нусха. (Динг Линг ҳақидаги материаллар мавжуд).
  • Бжорге, Гари Ж. „„Софиянинг кундалиги“: Кириш.“ Тамканг шарҳи 5, 1 (1974): 97-110.
  • Чанг, Жун-меи. Тинг Линг, унинг ҳаёти ва иши. Тайпей: Халқаро муносабатлар институти, 1978-йил.
  • Диэн, Дора Шу-Фанг. „Динг Линг ва „Мисс Софининг кундалиги“: ўсмирларнинг шахсиятини шакллантиришнинг психобиографик тадқиқоти.“ Ривоятларнинг маъносини яратиш: Ҳаётнинг ҳикоясини ўрганиш 6 Минг Оакс, Калифорния: Саге Публиcатионс, 221-237.
  • Динг Линг ва унинг онаси: маданий психологик тадқиқот. Хантингтон, НЙ: Нова Сcиэнcе, 2001.
  • Фенг, Жин. „„Жасур замонавий қиз“: Динг Лингнинг илк фантастикаси.“ *Фенг, ХХ аср бошлари хитой фантастикасидаги янги аёл. Wест Лафаетте, ИН: Пурдуэ Университй Пресс, 2001, 149-70.
  • „Инқилобий давр: Динг Лингнинг 1930-йиллар бошидаги фантастикаси“. Фенгда, ХХ аср бошлари хитой фантастикасидаги янги аёл. Wест Лафаетте, ИН: Пурдуэ Университй Пресс, 2001, 171-88.
  • „Янъандаги Динг Линг: қисм таркибидаги янги аёл?“ Фенгда, ХХ аср бошлари хитой фантастикасидаги янги аёл. Wест Лафаетте, ИН: Пурдуэ Университй Пресс, 2001, 189-96
  • Феуэрверкер, Йи-ци Меи. Динг Лингнинг фантастикаси: замонавий хитой адабиётида мафкура ва ҳикоя. Кембриж: Гарвард УП, 1982-йил.
  • „Адабиёт ва ҳаёт ўртасидаги ўзгарувчан муносабатлар: Динг Линг [Тинг Линг]даги ёзувчи ролининг жиҳатлари“. Мерле Голдманда, эд. 4-май давридаги замонавий хитой адабиёти. Кембриж: Гарвард университети нашриёти, 1977, 281-307.
  • „Тинг Лингнинг „Мен Ша Чуанда (Булутли қишлоқ) бўлганимда“.“ Белгилар, Маданият ва жамиятдаги аёллар журнали 2, 1 (1976): 255-79.
  • „Адабиётдан фойдаланиш: Янъандаги Динг Линг“. В. Кубин ва Р. Вагнер, муҳаррирлар, замонавий хитой адабиёти ва адабий танқидининг очеркларида. Бочум: Брокмеер, 1981-йил.
  • Хуанг, Синкун. „Сиёсат, гендер ва адабий ёзувлар: 1940-йилларнинг бошларида Динг Лингни ўрганиш.“ Осиё маданияти журнали 14 (1990): 33-54.
  • Кубин, Волфганг. „Хитой Халқ Республикасида жинсий ҳаёт ва адабиёт, Динг Лингнинг „София кундалиги“ (1928) ва Си Ронгнинг „Ғайриоддий пост“ (1962) ҳикояларида кўрсатилганидек, 1949-йилгача ва ундан кейинги хитойлик аёлнинг муаммолари.“ Волфганг Кубин ва Рудолф Г. Вагнер, муҳаррирлар, замонавий Хитой адабиёти ва адабий танқидининг очеркларида. Бочум: Брокмеер, 1982, 168-91.
  • Лаи, Эми Так-е. „Озодлик, чалкашлик, қамоқ: Динг Лингнинг „Мисс Софи кундалиги“ ва Чжан Жининг „Севги унутилмаслиги керак“ романидаги аёл ўзини ўзи.“ Қиёсий адабиёт ва маданият 3 (1998-йил сентябр): 88-103.
  • Танг, Хиаобинг. „1930-йил Шанхай баҳори: инқилобий танани яратиш.“ Хитой модернизмида: қаҳрамонлик ва қуотидиан. Дурҳам: Дюк УП, 2000, 97-130.
  • Ванг, Шунжу. „Динг Лингнинг „Мисс Софининг кундалиги“ ва Зора Неале Ҳурстоннинг кўзлари Худога қараган эди.“ Икки овозли аёл мунозаралари. Тамканг шарҳи 27, 1 (1997): 133-158.
  • Чжан, Жингюан. „Феминизм ва инқилоб: Динг Лингнинг иши ва ҳаёти“. Жошуа Мостоw, эд ва Кирк А. Дентон, Хитой бўлими, эд., Cолумбиа Cомпанион то Замонавий Шарқий Осиё адабиётлари. НЙ: Cолумбиа УП, 2003, 395-400.
  • Чжоу Лиангпеи. Динг Линг зҳуан (Динг Лингнинг таржимаи ҳоли). Пекин: Пекин шиюэ wенйи, 1993-йил.

Манбалар

  1. ↑ Британниcа.cом, Динг Линг
  2. ↑ Феуэрwеркер, Йи-Ци Меи (1984-йил сентабр). „Ин Қуэст оф тҳе Wритер Динг Линг“. Феминист Студиэс. 10-жилд, № 1. Феминист Студиэс, Вол. 10, Но. 1. 65–83-бет. дои:10.2307/3177896. ЖСТОР 3177896. {{cите магазине}}: сана киритилиши керак бўлган параметрга берилган қийматни текшириш лозим: |дате= (ёрдам)