Дингилжа — Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл ш.дан 15 км шим.-шарқда жойлашган турар жой ҳаробаси (мил. ав. В—ИВ асрлар). Д. деб номланиши илк ўрта аср даврига мансуб қалъа номидан олинган. Д.ни С. П. Толстое раҳбарлигидаги Хоразм археология ва этнография экспедицияси очган (1955). Турар жой қалин девор билан ўралган бирбирига туташ майда уйлар, ҳовли ва хўжалик биноларидан иборат, майд. 2600 м2. Бу ерда бир уруққа мансуб патриархал оилалар истиқомат қилган. 17 уй-жой ва хўжалик бинолари ҳамда бир неча устахона очиб текширилган. Уйлар тўғри бурчакли қилиб қурилган. Бинокорлик санъатидаги ху-сусиятлар ҳозирги Хоразм халқ меъморлиги услубларига яқин. Ус т ахоналардан йўнувчи ўткир тош қуроллар, қимматбаҳо зийнат буюмларини пардозлайдиган асбоблар, ишлов берилмаган феруза, садаф ва биллур, маржон (феруза ва биллурдан)лар ҳамда бошқа ашёлар топилган. Д.да темир ўроқ ва ёрғучоқ мавжудлиги аҳолининг деҳқончилик билан кенг шуғулланганлигини кўрсатади. Қазилмалар орасида жездан ясалган ей ўқининг учлари ва сопол идишлар (катта хумлар, лентасимон нақшли хумчалар, қизил рангли косалар, силиндр шаклидаги қадаҳлар, оёқчали гулдонлар) кўп учрайди. Д. ёдгорликлари уша жойда яшаган қабилалар ҳаётида юз берган ижтимоий ўзгаришларни ўзида акс эттиради ва қад. Хоразм мадани-ятини ўрганиш учун муҳим манба ҳисобланади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил