Dinor
Бу мақола викилаштирилиши керак. |
Динор (лотинча денариус – 10 дан иборат, 10 дан тузилган) – 1) Баҳрайн пул бирлиги. 1965-йил октабрдан муомалага киритилган. 1 Д.= 1000 филс. Халқаро ифодаси БҲД. Валюталар курси бўйича 1 АҚСҲ доллари = 0,377 Д.; 2) Босния ва Герсеговина пул бирлиги. 1996-йилдан муомалага киритилган. 1 Д.= 100 пар. Халқаро ифодаси БАД. Халқаро валюталар курси бўйича 1 АҚСҲ доллари = 176,84 Д.; 3) Жазоир пул бирлиги. 1964-йил дек.дан муомалага киритилган. 1 Д.= 100 сентим. Халқаро ифодаси ДЗД. Халқаро валюталар курси бўйича 1 АКД1 доллари = 58,5 Д.; 4) Иордания пул бирлиги. 1950-йил июлдан муомалага киритилган. 1 Д.=100 пиастр. Халқаро ифодаси ЖОД. Халқаро валюталар курси бўйича 1 АҚСҲ доллари = 1,41 Д.; 5) Ироқ пул бирлиги. 1932-йил апрелдан муомалага киритилган. 1 Д.= 1000 филс. Халқаро ифодаси 1ҚД. Халқаро валюталар курси бўйича 1 АҚСҲ доллари = 1200 Д.; б) Ливия пул бирлиги. 1971-йил сент.дан муомалага киритилган. 1 Д.=1000 дирҳам. Халқаро ифодаси ЛЙД. Халқаро валюталар курси бўйича 1 АҚСҲ доллари = 0,379 Д.; 7) Судан пул бирлиги. 1992-йилдан муомалага киритилган. 1 Д.= 10 фунт (фунт = 100 қирш). Халқаро ифодаси СДД. Халқаро валюталар курси бўйича 1 АҚСҲ доллари = 142 Д.; 8) Тунис пул бирлиги. 1958-йил декабрдан муомалага киритилган. 1 Д.= 100 франк. Халқаро ифодаси ТНД. Халқаро валюталар курси бўйича 1 АҚСҲ доллари =1,12 Д; 9) Югославия пул бирлиги. 1994-йил январдан муомалага киритилган. 1 Д.= 100 пар. Халқаро ифодаси ЙУМ. Халқаро валюталар курси бўйича 1 АҚСҲ доллари = 5,7 Д.; 10) Қувайт пул бирлиги. 1961-йил октабрда муомалага киритилган. 1 Д.= 1000 филс. Халқаро ифодаси КWД. Халқаро валюталар курси бўйича 1 АҚСҲ доллари = 0,3035 Д. (1997); 11) Қадимда мусулмон мамлакатларининг олтин тангаси ҳам Д. деб юритилган. Шарқда ВИИ асрда биринчи бор зарб қилина бошлаган ва 2,4 г олтиндан иборат бўлган.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |