Диносаурио Гаме (шунингдек, Чроме Дино, Т-Рех Гаме, Дино Руннер номлари билан ҳам танилган; таржимаси „Динозавр ўйини“)[1] — Гоогле томонидан ишлаб чиқилган ва Гоогле Чроме веб-браузерига ўрнатилган браузер ўйини. Ўйинчидан пикселли Тйранносаурус рехни фақат бир томонга юриш мумкин бўлган ландшафт бўйлаб бошқариш ва юқори балл олиш учун тўсиқлардан (кактус ва птеранодон) сакраб ёки эгилиб ўтган ҳолда юриши талаб этилади. Ўйин 2014-йилда Чроме УХ жамоаси аъзолари томонидан яратилган➤. Унга кириш учун Гоогле Чроме офлайн режимида клавиатурадаги спаcе тугмасини (бўш жой тугмаси) босиш ёки УРЛ қаторига қуйидаги ҳаволани киритиш етарли: чроме://дино ёки чроме://нетwорк-эррор/-106[2]➤.

Диносаурио Гаме
Ишлаб чиқарувчи Гоогле
Чиқарилган сана 2014
Геймдизайнер Себастиэн Габриэл, Алан Беттес, Эдwард Жунг
Жанр Чексиз югурувчи ўйин (эн)
Платформалар Гоогле Чроме

Ўйин яратувчилари 2018-йил сентябрдан кейин тахминан 270 миллион киши ҳар ойда мазкур ўйинни ўйнаб келганини маълум қилишган➤.

2020-йил август ойида ўйиннинг „Дино Сwордс“ (ўзбекча: Дино қиличлари) номли ўзгартирилган версияси омма эътиборига ҳавола этилди➤.

Ўйин жараёни

Ўйиннинг тунги режимдаги кўриниши

Агар фойдаланувчи офлайн режимда Гоогле Чроме браузерида веб-саҳифага ўтишга ҳаракат қилса, браузер фойдаланувчига Интернетга уланмаганлиги борасида огоҳлантириш беради. Ушбу бош саҳифада пикселли Тиранозавр рех тасвири кўрсатилган[3]. Ўйинни иш столида спаcе ёки ↑ тугмаларини босиш, ёки агарда Андроид ёки иОС мобил қурилмаларида бўлса, экрандаги динозаврни босиш орқали бошлаш мумкин. Бундан ташқари, УРЛ қаторига чроме://дино ёки чроме://нетwорк-эррор/-106 киритиш орқали ўйинга кириш имконияти ҳам мавжуд[4].

Ўйин давомида Лонелй Т-Рех оқ-қора чизиқ ва шаклли чўл ландшафти бўйлаб доимий равишда чапдан ўнгга ҳаракат қилади, ўйинчи сакраш ёки эгилиш орқали кактуслар ва птеранодонлар каби яқинлашиб қолган тўсиқлардан қочишга ҳаракат қилади[5]. Десктоп қурилмаларида жой олган спаcе, ↑ тугмаларидан бирини босиш динозаврнинг „сакрашини“, ↓ тугмачасини босиш эса динозаврнинг „эгилишини“ таъминлаб беради. Ўйин давом этар экан муайян тезлик фойдаланувчи тўсиқ ёки Птерозаврга тегмагунга қадар аста-секин ошиб бораверади. Бу ҳолат ўйиннинг эртароқ тугаш эҳтимолини оширишга хизмат қилади[6].

Динога отилаётган метеоритлар

Ўйинчи 700 балл тўплагандан сўнг, ўйин зонаси оқ фондаги қуюқ кулранг графикадан қора фондаги оч кулранг графикага ўзгаради. Бу ўйин зонасининг кундуздан тунга ўтганлигига ишора қилади. Кундузги осмон графикаси ҳам тунги осмон графикаси билан алмаштирилади[изоҳ 1]. Ўйин давомида ранглар схемаси ҳам доимий ўзгариб туради[6][7]. Ўйинда максимал баллга эришиш учун тахминан 17 миллион йил керак бўлади. Ушбу вақт тўплами орқали аслида Т-Рехнинг бўр-палеоген даврида йўқ бўлиб кетишидан аввал қанча вақт мавжуд бўлганига ишора қилинади[8].

Агар тармоқ маъмури Диносаур Гамени ўчириб қўйса, ўйинни бошлашга уринаётган ўйинчига хато хабари экранда кўрсатилади. Шундан сўнг Лонелй Т-Рех томон учиб келаётган метеорит тасвири экранда акс эттирилади[9].

Ривожланиши

Ўйин 2014-йилда Себастиэн Габриэл, Алан Беттес ва Эдwард Жунгдан иборат бўлган Чроме УХ жамоаси аъзолари томонидан яратилган[10]. Габриэл „Лонелй Т-Рех“ деб номланган ўйинчи персонажини ишлаб чиққан[11]. Ўйинни тузиш жараёнида Т. Рех гуруҳининг етакчи қўшиқчиси Марc Болан фамилясидан келиб чиқиб, „Прожеcт Болан“ ишчи номи берилган. Ишлаб чиқувчилар динозавр мавзусини ўйин функсиясига ҳавола сифатида танлаганлар. Бу ҳазил ўйин Интернетга уланмаслик „Ибтидоий жамият“ даврида яшаш билан тенг эканлигига ишора қилади. Ўйин 2014-йил сентябр ойида чиқарилган; дастлаб, у эски қурилмаларда ишламаган, шунинг учун код ўша йилнинг декабр ойида янгиланиб, қайта чиқарилган[12]. Птеранодонлар 2015-йилда браузер версиясининг тўлиқ янгиланиши билан тизим тўсиғи сифатида ишга тушган[13].

Ўйинчи ↓ тугмачаси ёрдамида эгилиб, птеранодоннинг тагидан ўтади

2018-йил сентябр ойида Чроменинг 10 йиллиги ва ўйин яратилганлигининг тўрт йиллиги муносабати билан унга Пасха тухуми қўшилди, унда чўлда туғилган кун торти пайдо бўлди. Лонелй Т-Рех тортни „еган“ тақдирда унинг бошида туғилган кун шляпаси пайдо бўлган[14]. Ўша йилнинг ноябр ойида Гоогле ўйинчининг юқори баллини хотирада сақлаш функсиясини тақдим этди[15]. Ўйиннинг код манбаси Чромиум сайтида мавжуд[16].

Динозавр кактус билан тўқнашганиб, ўйин тугаганидаги қайта бошлаш тугмаси

2021-йилда Гоогле март ойида иОС 14 учун виджетни тақдим этди, бу эса ўйинчиларни чроме://дино орқали ўйнаш имкониятини яратди[17]; шунга ўхшаш виджет ўша йилнинг охирида Андроид учун ҳам тақдим этилди[18]. Ўйин июл ойида яна бир бор янгиланди. Унда Олимпия спорт ўйинларига тақлид қилувчи 2020-йилги Токио Олимпиадаси учун Пасха тухуми қўшилди[19]. Машъалага етиб боргач, Олимпия ўйинларига асосланган ҳолда дино сузиш, югуриш ва бошқа кўплаб спорт ўйинларини ўйнай бошлайди. Одатий кактуслар ва птеранодон тўсиқлари ўрнига энди динозавр Олимпия ўйинлари билан боғлиқ тўсиқларга дуч келиши кутилмоқда[20].

Мухлислар томонидан қабул қилиниши

Ўйин кенг эътирофга сазовор бўлиб, яратувчилар 2018-йил сентябрдан кейин тахминан 270 миллион киши ҳар ойда мазкур ўйинни ўйнаб келганини маълум қилишган[21].

Оммавий маданиятда

Динозавр ўйини Тҳе Симпсонс анимацион филмининг 34-мавсум премераси, „Ҳабеас Тортоисе“нинг „cоуч гаг“ очилиш сегментида намойиш этилган[22][23][24].

Ўхшаш ўйинлар

Сурф

2020-йил май ойида Миcрософт Эдге браузери янгиланди ва ушбу янгиланишда дастурчилар браузерга Сурф ўйинини қўшишди. Ўйин тўсиқларни четлаб ўтишга ва қувват тўплашга уринаётган сёрферни бошқаришга асосланади. Диносаур Гаме сингари, бу ўйиндан ҳам браузер офлайн бўлганда фойдаланиш мумкин. Ўйин белгиларни созлаш ва бир нечта бошқарув схемаларини яратишга имкон беради[25]. Қуроллар ўйинчи экранида кетма-кет пайдо бўлади ва инглиз алифбоси билан белгиланган ўйин ойнасининг пастки қисмида кўрсатилган ҳарфлар билан фойдаланилиши мумкин[26].

Дино Сwордс

2020-йил август ойида МСCҲФ [эн] ва 100 Тҳиэвес ўйиннинг „Дино Сwордс“ (ўзбекча: Дино қиличлари) номли ўзгартирилган версиясини яратиш йўлида ўзаро ҳамкорлик қилишди, унда кичик 26 та фойдаланиш қуроллари ва вақтни секинлаштирувчи таблеткалар арсеналига эга эди; нотўғри бошқарилса, қуроллар тескари таъсир кўрсатиши ва динозаврга зарар етказиши ҳам мумкин. Қуроллар экранда кетма-кет пайдо бўлади ва уни инглиз алифбоси билан белгиланган ўйин ойнасининг пастки қисмида кўрсатилган ҳарфлар билан ишлатиш мумкин. Агар ўйинчи ютқазса, у ўйин давомида олинган барча қуролларини йўқотади[27].

Яна қаранг

Изоҳлар

  1. ↑ Қурилмадан тунги режимда фойдаланиш ўйинни бир хил тунги графиклар билан бошлайди.

Манбалар

  1. ↑ Ли. „Чроме 90 фор иПҳоне роллинг оут wитҳ сеарч, Дино wидгец“. 9то5Гоогле (2021-йил 10-май). 2021-йил 10-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 10-май.
  2. ↑ „Интервиэw wитҳ Себастиэн Габриэл, а Гоогле Чроме Висуал Десигнер“ (эн-УС). ОМГ! Чроме! (2014-йил 7-март). 2020-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 11-апрел.
  3. ↑ Тумблисон. „Интервиэw wитҳ Себастиэн Габриэл, а Гоогле Чроме Висуал Десигнер“. ОМГ! Чроме! (2014-йил 7-март). 2015-йил 26-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 11-октябр.
  4. ↑ Биэрсдорфер. „Wҳен Диносаурс Роам ин Чроме“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2017-йил 14-ноябр). 2017-йил 15-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 3-сентябр.
  5. ↑ Рошан. „Гоогле Эастер Эггс: 15+ Бест Гоогле Эастер Эггс & Гоогле Триcкс 2017“. Феэдс Ёу Неэд (2017-йил 5-август). 2017-йил 5-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 11-октябр.
  6. ↑ 6,0 6,1 Матос, Cлинтон. „Гоогле Чроме'с оффлине "Диносаур Гаме" ноw ҳас а дай-нигҳт cйcле“. ҲТХТ (2016-йил 20-май). 2016-йил 21-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 7-июн.
  7. ↑ Снеддон. „Тҳис ис Чроме'с Неwест Эастер Эгг. Анд Ит'с Аwесоме“. ОМГ! Чроме! (2014-йил 25-сентябр). 2015-йил 22-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 19-декабр.
  8. ↑ „Ас тҳе Чроме дино рунс, wе cаугҳт уп wитҳ тҳе Гооглерс wҳо буилт ит“. Тҳе Кейwорд (2018-йил 6-сентябр). 2018-йил 8-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 18-июн.
  9. ↑ „Ҳоw то дисабле Диносаур гаме ин Гоогле Чроме wҳен девиcе ис оффлине“. Тҳе Wиндоwс Cлуб (2021-йил 31-март). 2021-йил 31-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 22-октябр.
  10. ↑ „Диносаур Гаме“. Поки. 2020-йил 12-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 18-декабр.
  11. ↑ Тумблисон. „Интервиэw wитҳ Себастиэн Габриэл, а Гоогле Чроме Висуал Десигнер“. ОМГ! Чроме! (2014-йил 7-март). 2015-йил 26-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 11-октябр.
  12. ↑ Ҳугҳес. „4 еарс латер, Гоогле финаллй эхплаинс тҳе оригинс оф иц Чроме диносаур гаме“. ТҳеНехтWеб (2018-йил 7-сентябр). 2021-йил 11-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 19-декабр.
  13. ↑ Снеддон. „Чроме'с Ҳидден Диносаур Гаме Жуст Гот Эвен Беттер“. ОМГ! Чроме! (2015-йил 18-июн). 2015-йил 5-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 18-декабр.
  14. ↑ Торрес. „Чроме Т-Рех оффлине гаме партиэс wитҳ биртҳдай ҳат, cаке“. СлашГеар (2018-йил 4-сентябр). 2018-йил 5-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 16-сентябр.
  15. ↑ Кернс. „Шоw офф ёур Чроме дино-гаме скиллс wитҳ тҳе арривал оф cросс-девиcе ҳигҳ сcоре сйнc“. Андроид Полиcе (2018-йил 30-ноябр). 2018-йил 1-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 20-январ.
  16. ↑ Агарwал. „Плай тҳе Диносаур Гаме Ҳидден инсиде ёур Гоогле Чроме“. Дигитал Инспиратион (2015-йил 26-октябр). 2015-йил 21-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 19-декабр.
  17. ↑ Абрамс. „Гоогле ис аддинг иц Диносаур Гаме ас ан иПҳоне wидгет“. Блеэпинг Cомпутер (2021-йил 17-апрел). 2021-йил 18-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 19-декабр.
  18. ↑ Брадшаw. „Андроид ис геттинг а ҳомесcреэн wидгет фор Чроме'с фамоус 'Дино Рун' гаме“. 9то5Гоогле (2021-йил 19-июл). 2021-йил 19-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 22-апрел.
  19. ↑ Брадшаw. „Чроме'с Дино Рун гаме гаинс ин-дептҳ Токё Олймпиcс эастер эгг“. 9то5Гоогле (2021-йил 21-июл). 2021-йил 21-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 23-июл.
  20. ↑ Финн, Жоҳн „Ҳоw То Финд & Плай Чроме'с 'Дино Рун' Олймпиcс Эастер Эгг Гаме“. Сcреэн Рант (2021-йил 22-июл). 2022-йил 23-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 31-март.
  21. ↑ „Ас тҳе Чроме дино рунс, wе cаугҳт уп wитҳ тҳе Гооглерс wҳо буилт ит“. Тҳе Кейwорд (2018-йил 6-сентябр). 2018-йил 8-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 18-июн.
  22. ↑ Wанг. „Тҳе Симпсонс рун Чроме'с оффлине десерт гаунтлет ин латест cоуч гаг“ (эн-УС). Андроид Полиcе (2022-йил 26-сентябр). Қаралди: 2022-йил 26-сентябр.
  23. ↑ Ли. „'Тҳе Симпсонс' 'cоуч гаг' пайс трибуте то Чроме Дино гаме“ (эн-УС). 9то5Гоогле (2022-йил 26-сентябр). Қаралди: 2022-йил 26-сентябр.
  24. ↑ Реичерт. „Тҳе Симпсонс Сеасон 34 Опенинг Cоуч Гаг Пайс Ҳомаге то Чроме'с Т-Рех Гаме“. CНЕТ (2022-йил 26-сентябр). 2022-йил 26-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 27-сентябр.
  25. ↑ Wаррен. „Миcрософт ис аддинг а сеcрет СкиФреэ-лике сурфинг гаме инто иц Эдге броwсер“ (эн). Тҳе Верге (2020-йил 26-феврал). 2022-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-март.
  26. ↑ „Дино Сwордс“.
  27. ↑ Алехандер. „Гоогле'с Диносаур броwсер гаме гец а допе мод тҳат инcлудес доубле сwордс“. Тҳе Верге (2020-йил 24-август). 2020-йил 24-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 20-январ.

Ҳаволалар

Листен то тҳис артиcле (0 минутес)
Spoken Wikipedia icon
Тҳис аудио филе wас cреатед фром а ревисион оф тҳис артиcле датед 2024-йил 12-март (2024-03-12), анд доэс нот рефлеcт субсеқуэнт эдиц.