Диодот ИИ (қадимги юнонча: Διόδοτος), Теос номи билан танилган ушбу ҳукмдор Юнонистон-Бақтрия подшолигининг иккинчи мустақил эллинистик базилейи(Монарх) бўлган. Милоддан аввалги 236-йил Диодот ИИ отаси биринчи шоҳ Диодот И нинг ўғли сифатида унинг ўрнига тахтга ўтиради. У тахтга келгандан сўнг отасидан фарқли равишда Парфияни эгаллаб олган Парни қабиласи ҳукмдори Аршак И билан олдинги душманлик сиёсатидан воз кечади ва у билан Салавкийларга қарши иттифоқ тузиб, Парниларга бўлган Салавк ИИ нинг қарши ҳужумини қайтаришда ёрдам берди. У Юнон-Бақтрия қиролларининг янги сулоласига асос солган Суғдиёна сатрапи вассали Евтидем И томонидан ағдарилади[1].

Тарихий манбалар

Бақтрия тарихини ўрганишда сақланиб қолган қадимий асарлардан энг муҳими Юстин томонидан тузилган Помпей Трогуснинг “Филиппин тарихи” тимсоллари ҳамда географ Страбоннинг асарлари ҳисобланади[2][3]. Улар қисқа ва парча-парча қисмлардан иборат бўлишига қарамасдан, ҳалигача биринчи Юнон-Бақтрия шоҳлари ҳукмронлиги даври манзарасини тиклашга имкон беради[4]. Ушбу давлат тарихига оид маълумотлар археологик қазишмалар[4], этнографик материаллар, остраконлар ва папируслар[4] натижасида олинган маълумотлар билан тўлдирилади. Баъзи тарихий маълумот ва эпизодларни ўрганиш учун нумизматик манбалар ягона ўрганиш мумкин бўлган манбалар ҳисобланади[4].

Биографияси

Диодот ИИ Юнон-Бақтриянинг биринчи шоҳи ва Бақтриянинг сўнгги салавкий сатрапи бўлмиш Диодот И нинг ўғли[5] ҳисобланади. Тарихчи олим В.Тарна берган маълумотларга кўра, унинг онаси Салавкийлардан бўлмаган малика бўлиб, Диодот И 246-йилда унга уйланган. Милоддан аввалги 250-йил атрофида Диодот И мустақилликни эълон қилади. Унинг ҳукмронлиги даврида у Аршак И бошчилигидаги Парни қабиласининг ҳужумини қайтаради ва Парфияни қўлга киритгач, улар билан фаол тўқнашувга киришади, шунинг учун очиқ тўқнашув эҳтимоли жуда юқори бўлади. Бироқ, 236-235-йилларда Диодот И тўсатдан вафот этди ва Диодот ИИ отасининг ўрнига қироллик тахтига ўтиради[6][7].

Золотой статер Диодота II
Диодот ИИ нинг олтин тангалари[8]. Орқа томонда чап қўлида аэгис бўлган Бреметлик Зевс тасвирланган ва юнонча Д ёзуви мавжуд.

Ҳокимият тепасига келган Диодот ИИ отаси Салавкийлар билан тузган иттифоқни бузди ва Парнилар билан мудофаа шартномасини тузади[9]. Н.Овертум Диодот ИИ томонидан Юнонистон-Бақтрия подшолигининг ташқи сиёсатини бундай кескин ўзгартиришнинг бир қанча мумкин бўлган сабабларини келтиради. Биринчидан, ҳокимият тепасига келганда Диодот ИИ отасининг таъсирига эга бўлмаган, Парнилар билан тузилган тинчлик шартномаси ва иттифоқи унга ҳокимиятни сақлаб қолиш ва сиёсий мавқеини мустаҳкамлаш имкониятини берган. Иккинчидан, Парфия билан уруш Юнон-Бақтрия подшолигининг мавжудлиги учун хавфли эди[10]. Бундан ташқари, фуқаролар уруши тугагандан сўнг, назоратдан чиқиб кетган ўзларининг собиқ шарқий мулкларида ҳокимиятни тиклаш учун ҳарбий юриш тайёрлаётган Салавкийлар иккала давлатга ҳам таҳдид солаётган эди. Юнон-Бақтрия билан тинчлик ўрнатиш Аршак И учун ҳам фойдали эди, чунки бу унга ўзининг кўчманчи қабиласини парфийлар билан сингдириб, кучли давлат яратиш учун вақт берди[6]. Арсакидлар ва Диодот ИИ нинг салавкийлар билан бўлажак уруши ҳақидаги қўрқувлари асоссиз эмас эди. Исёнкор укаси Антиох Иэрах билан сулҳ тузгач, Селевк ИИ шарқий юришини бошлайди[6].

Адабиётлар

  1. ↑ Новиков С. В. Парфянское царство и Греко-Бактрийское царство // Источниковедение Древней Греции (эпоха эллинизма) : Учеб. пособие для исторических специальностей вузов / Под ред. В. И. Кузищина ; Рецензент В. И. Кадеев. — М. : Издательство Московского университета, 1982. — С. 140—156. — 240 с. — 17 700 экз.. 
  2. ↑ Юстин. Эпитома сочинения Помпея Трога «Ҳисториаэ Пҳилиппиcаэ» = Эпитома ҳисториарум Пҳилиппиcарум Ромпеи Троги : [пер. с лат.] / Деконский А. А. и Рижский М. И. ; Под ред. М. Е. Грабарь-Пассек ; Вст. статья К. К. Зельина. — СПб. : Из-во Санкт-Петербургского университета, 2005. — 496 с. — ИСБН 5-288-03708-6.. 
  3. ↑ Страбон. География / Перевод, статья и комментарии Г. А. Стратановского под общей редакцией проф. С. Л. Утченко. — М.: Ладомир, 1994.. 
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 Новиков 1982.
  5. ↑ Ҳолт 1999; Овертоом 2020; Тарн 1938.
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 Овертоом 2020.
  7. ↑ Бордеаух Оливиэр. Монетарй полиcиэс дуринг тҳе эарлй Граэcо-Баcтриан кингдом (250–190 БCЕ) // Тҳе Граэcо-Баcтриан анд Индо-Греэк wорлд : [англ.]. — Милтон Парк ; Н. Й. : Роутледге, 2020. — 30 Новембер. — П. 510—519. — ХХИВ, 687 п. — (Роутледге wорлдс ; вол. 15). — ИСБН 13-516-1028-7. — ИСБН 978-1-351-61028-5. — дои:10.4324/9781315108513.. 
  8. ↑ Гленн Симон. Ҳисторй фром cоинс : Тҳе роле оф нумисматиcс ин тҳе студй оф тҳе Граэcо-Баcтриан анд Индо-Греэк wорлдс // Тҳе Граэcо-Баcтриан анд Индо-Греэк wорлд : [англ.]. — Милтон Парк ; Н. Й. : Роутледге, 2020. — 30 Новембер. — П. 467—486. — ХХИВ, 687 п. — (Роутледге wорлдс ; вол. 15). — ИСБН 13-516-1028-7. — ИСБН 978-1-351-61028-5. — дои:10.4324/9781315108513.. 
  9. ↑ Попов 2008; Ҳолт 1999; Овертоом 2020.
  10. ↑ Овертоом Николаус Лео. Реигн оф арроwс : тҳе рисе оф тҳе Партҳиан эмпире ин тҳе ҳелленистиc Миддле Эаст : [англ.] / Доcторал адвисор: Др. Марибел Диэтз. — Н. Й. : Охфорд Университй Пресс, 2020. — 11 Май. — ХЛВИ, 354 п. — (Охфорд студиэс ин эарлй эмпирес). — ИСБН 01-908-8833-4. — ИСБН 978-0-190-88833-6. — дои:10.1093/осо/9780190888329.001.0001..